TG Telegram Group Link
Channel: Замбаракнинг ўқи
Back to Bottom
Шерзодхон ака русларни тилга олмагандию, лекин уларнинг битта жойи қаттиқ ёняпти. Ўзига олган… деган гап бўларди мактаб пайтимизда 😉

~~~

Бутун умр мамлакатда яшаб, унинг тилини билмаслик уят. Ўрганишга имконият йўқ, мактаб ўргатмади, бало-баттар — бари бахона. Истаса, бир йилда ўрганиб олади.

~~~

Канада келишим учун виза айнан Шерзодхон ака ташкил қилган ва раислик қилаётган конференция пайтида чиққан.

~~~

Лаънати россиянинг ташқи ишлар вазирлиги баёнотида 1966 йилги зилзиладан кейинги қурилишларни миннат қилибди. Ўлвор-ей, чичқоқлар.

@zambarakning_oqi
🇺🇿 Agar biz, o‘zbekistonliklar, barchamiz o‘zbek tilida gapirishni va yozishni boshlasak, Rossiya TIV hech narsani tushunmaydi 😉

U yerda hech kim bizning tilni bilmaydi. 100 bloger o‘zbek tilida yozadi, hech qanday reaksiya bo‘lmaydi. Elchixonada, ehtimol, Mirabad bozoriga ham tarjimon bilan borishadi. Boshqa elchilar kamida "simvolicheski" hurmat belgisini ko‘rsatishga harakat qilishadi. Dars oladilar, o‘zbek tilida gapirishadi. Faqat "shimoliy" diplomatlariga bu o‘z qadr-qimmatlaridan past deb hisoblanadi.

@makarenko_channel
Янги сервер — янги имкониятлар!

Энди ҳар дақиқа энергия ишлаб чиқарилиши ва сарфланишини мониторинг қилиб тураман. Ўнг томон тепада қуёш панеллари ишлаб чиқараётган энергия, пастида истеъмол қилинаётган энергия.

Чап томонда баланс. Агар ишлаб чиқариш истеъмолдан юқори бўлса, у манфий кўринишга эга бўлади. Айни дамда қуриткич ишлаяпти, шу сабабли истеъмол юқори.

Рақамлар ҳар дақиқа янгиланиб туради.

@zambarakning_oqi
Навальний зиддиятли инсон эди. Унинг миллатчилар маршлари (“Русский марш”)даги иштирокини, россияда истиқомат қилувчи бошқа миллатлар вакиллари, марказий осиёликлар ҳақида билдирган шовинистик фикрларини унутиш мумкин эмас.

Шу билан бирга, ундан умид бор эди. Россияни нормал давлатга айлантириши мумкин бўлган инсон эди. Ҳудди Нельсон Мандела каби қамалиб чиқиб, бир кун мамлакат президентига айланишига умид қилардим.

Афсус, путлер унинг ҳам бошига етибди. Яқинларига, россия халқига сабр тилайман.

@zambarakning_oqi
Шу десанглар куни кеча бозор қилишга Чорсуга кетаётувдим, машинамга тарақ этиб тош тегди. Олд ойнани текширдим, ҳеч нарса қилмабди. Манзилимга бориб, яхшилаб қаровдим, “лобовой” эмас, томга тегибди тош ва чақа қилибди!

Тесланинг томи ойна-ку, чақа бўпти! Илонбой, том жониворниям ойна қиладими, барака топкур?! Ҳай тўғри, кечаси юлдузларни кўриб кетамиз, лекин чақа бўлишини ўйламабсан-да, оғайни!

Калагрида ойнага тош тегиб, чақа қилиши, ойнани синдириши одатий ҳол. Чунки қишда кўчаларга майда шағал сепилади. Шағал эса баллонлар тагидан отилади. Аммо томни сидириши ҳақида ҳеч ўйламаган эканман.

Тесла аппидан сўров юборгандим, бутун томни алмаштириш 2430 Канада (1800 АҚШ) долларига тушяпти. Умар акага телефон қилувдим, сешанба куни келинг, тузатиб бераман дедилар. Барча умид Умар акадан энди.

Машнақа, Теслачиларга осон тутманглар, уларгаям қийин 😢

P.S. Шу ҳақда Инстаграмда битта видео қилсам бўларкан. ОКАЛА деб бошланади, Теслачи окалага юбориб қўёвуза деб тугайди 😂

@zambarakning_oqi
Ўртоқлар, инқироз бартараф этилди — томдаги чақа тузатилди. Илонбойнинг чўнтагига бир тийин ҳам тўламадим. Умуман ҳеч кимга пул тўламадим. Умар ака пул олмасдан (қанча уринишимга қарамай), “чотки” қилиб, ямаб бердилар.

@zambarakning_oqi
Мана ямалган жойнинг сурати.

@zambarakning_oqi
Умар аканинг устахоналари бизнинг уйдан анча узоқ, қарийб 40 дақиқалик масофада жойлашган. Шаҳарнинг ўша қисмида осиёдан келган иммигрантлар жуда зич яшайди.

Баъзи кўчаларга кириб қолсангиз, Канадада эканингизни қордан бошқа ҳеч нарса эслатиб турмайди. Масалан, бугун “Кобул” дўкони, ҳиндча банк, осиё таомлари ресторанларини кўрдим. Жуда катта масжид ҳам бор экан (суратда).

Биз тез-тез бориб турадиган “Шаҳин” дўконини афғонистонликлар очган. Унда ўзимизнинг ёпган нонга ўхшаган нон, музлатилган қатлама (худди “Муза”никидек), “Аҳмад” чойи олдик.

@zambarakning_oqi
Док-1 Макс иши бўйича суд қарори чиқипти бугун. Хўп, айбдор деб топилганлар қамаларкан, жабрланувчиларга компенсация тўланаркан.

Аммо, бу иш қайтарилмаслиги учун нима қилинади ва қилиняпти?

Қамалган амалдор ўрнига бошқаси келади, нима ўзгарди? Дориларни бемалол сотиб олиш мумкин, нима ўзгарди? Докторлар фармбизнесга сотилганми, нима ўзгарди? Тиббиёт тизими ислоҳ қилинадими? Нималар ўзгаради?

Ва, энг асосийси, дори культига қачон ва қандай қилиб барҳам берилади?

Бу саволларга бугунги суд жавоб бермайди. Бунга ҳукумат жавоб бериши керак. Афсуски, у Бухорони бузиш билан банд.

@zambarakning_oqi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистоннинг кўпгина худудларида, шу жумладан Тошкентда, баҳор келишига қарамасдан қор ёғаётганига баъзилар норози бўляпти. Албатта, газ, свет бўлмаса, қор ҳам кўзингизга бир балодек кўринади, тушунаман. Аммо бугун ёққан қор эртага дарёлар, экинлар, ўсимликлар учун сув дегани.

Калгарида ҳам мана бир суткадан бери тинмай қор ёғяпти, қарийб 20 см ёғди. Кеча кун давомида уч марта, бугун икки марта курадик.

Кангидромет хабарига кўра, Калгарида февраль ойи, кўпйиллик ўртач кўрсаткичларга солиштирганда, илиқроқ бўлибди, аммо ёғингарчилик кўпроқ кузатилибди. Бизга ҳам кўпроқ қор керак, айниқса март ва апрель ойларида. Ўшанда ёз ойларида дарёлар серсув бўлади, ўрмонлар эса ёнмайди.

Исмоил билан қор кураганимиз видеосини илова қилдим.

@zambarakning_oqi
Деярли ҳар бир оилада эр билан муносабатлардаги муаммолар пайдо бўлмоқда 😓

🗓️ 6-7 март кунлари 20.00да жонли эфирда 2 нафар меҳмон муносабатлардаги муаммоларига тажрибали психолог Наргиз Саттаровадан ечим олади.

Сиз ушбу муаммолар мисолида ўз муаммоларингизни аниқлашингиз ва профессионал психологдан бепул ечим олишингиз мумкин.

Ушбу ҳавола орқали бепул иштирок этинг 👇🏻

https://gizacentre.uz/?utm_source=telegram&utm_medium=insayder&utm_campaign=kreo1

❗️Имкониятни бой берманг
Реклама
Ҳой, ўртоқлар, ўзи каналда реклама кам. Тем более бу рекламанинг пули ойимга тушади. Бунақа дислайк босаверсаларинг, ўзи саноқли реклама берувчилар ҳам қочиб кетади. Унақа қилманглар энди 😢

@zambarakning_oqi
Бугун маҳалладаги супермаркетга кирсам, катта қилиб “Siggi’s — исландча йогурт” деб реклама қилиб қўйибди. Ие, исландчаси қандай бўларкин, деб қизиқдим. Пештахтадан қидириб топиб, қарасам, Канадада, Lactalis компанияси томонидан ишлаб чиқарилган экан (1-сурат). Ҳафсалам пир бўлди.

Супермаркетларда йогурт, пишлоқ, хлопья (ёрма), печенье — қарийб барча озиқ-овқат маҳсулотлари қаторларига аҳамият берсангиз камида 20 ҳил ассортиментни кўрасиз. Вух, шунча ҳилма-ҳиллик деб қутининг орқасини ўгирсангиз, мана шу 20 ҳил маҳсулот икки ё уч компания томонидан ишлаб чиқарилган бўлади.

Иккинчи суратга назар солинг, унда ёрма қатори акс этган. Шу маҳсулотлар атиги икки ё уч компания томонидан ишлаб чиқарилган. Бу брендлар 50—100 йил аввал мустақил компания бўлган, кейин ишлаб чиқарувчилар бир-бирини сотиб олиб, бирлашиб, гигант конгломератларга айланган.

Компаниялар бирлашиши, бир тарафдан, яхши. Катта компаниялар чиқимларини камайтириб, эффектив ишлаб, маҳсулот нархини туширади.

Аммо улар тўхтовсиз бирлашаверса, қатор маҳсулотларни ишлаб чиқариш катта компаниялар қўлида консолидация бўлса, олигополия шароити юзага келади. Натижада, рақобат камаяди, маҳсулот сифати тушади, нархи эса ошади.

Ана шундай, истеъмолчилар учун зарарли бўлган ҳолат Шимолий Америка озиқ-овқат бозорида шаклланган. Мен бундай чегарасиз капитализмга қаршиман. Регуляторлар ишлаб чиқарувчилар ҳаддан ташқари катталашиб кетишини олдини олиши керак.

@zambarakning_oqi
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг қарори билан Фарғона шаҳри марказидаги 2 гектарлик кўл 24 кунлик фирмага бериб юборилибди. Қизиқ, шунақа ҳолат Канадада ё Альбертада содир бўлиши мумкинми?

Биринчидан, Канадада ҳокимият турлари ваколатлари чегараланган. Федерал, провинциал, муниципал ҳокимиятлар ўзларига тегишли бўлган худудлардагина ваколатга эгалар. Провинциал ҳукумат (провинция бош вазири) шаҳардаги ерларга аралашиши мумкин эмас.

Иккинчидан, агар шаҳар ичидаги ер провинциал ҳукуматга тегишли бўлса, у доим риеэлторлар томонидан, бозор тамойиллари асосида сотилади. Провинция бош вазири қарори билан сотиш имконияти йўқ.

Учинчидан, провинциядан сотиб олинган ерда қурилиш ишларини амалга ошириш учун ҳокимият қарори бўлиши керак. Қарор шаҳар кенгаши томонидан, жамоатчилик билан муҳокамалардан сўнг чиқарилади. Шаҳар ҳокимининг бир ўзи бундай қарор чиқара олмайди.

Тўртинчидан, шаҳарларда ерлар зоналарга бўлинган. Ишлаб чиқариш учун мўлжалланган зонада уй-жой қуриш мумкин эмас. Зонани бир турдан иккинчисига ўтказиш жуда қийин, бунинг учун ҳам шаҳар кенгаши рухсати керак.

P.S. Калгарида барча қурилишлар ягона харитага туширилган. Харитада қурилиш ҳақида маълумот, лойиҳа этапи (рухсат олиш (ҳокимият ва жамоатчиликдан), режалаштириш, қурилиш ва ҳ.к.), буюртмачи, пудратчи ҳақида маълумотлар акс этган. Ҳеч қандай бир қурилиш бу харитага туширилмай қолмайди, барчаси туширилади. Мана — https://developmentmap.calgary.ca

@zambarakning_oqi
Умуман олганда Альбертада “кучсиз ҳоким” тизими ўрнатилган. Ҳоким ўзи қарор чиқара олмайди. Ҳокимият қарорлари шаҳар кенгаши аъзоларининг катта қисми томонидан тасдиқланиши керак.

Калгарини 14 киши + ҳоким бошқаради. 14 аъзо шаҳарнинг 14 сайлов округидан сайланади, ҳокимга эса бутун шаҳар овоз беради. Аммо қарор қабул қилишда ҳокимнинг овози шу 15 овознинг бири. Бошқа депутатлар қарорни қўллаб-қувватламаса, қарор қабул қилинмайди.

Ҳоким бутун шаҳар томонидан сайлангани учун у кўпроқ кўзга кўриниб, бутун шаҳар номидан сўзга чиқиши, шаҳарни маҳаллий ва халқаро тадбирларда ифодалаши мумкин.

~~~

Калгарининг ҳозирги ҳокими Жёти Гондекдан кўпчилик норози, унинг рейтинглари жуда паст. Аммо уни “бутун шаҳарнинг дабдаласини чиқариш”да айблаш хато бўлади, чунки ҳокимда бундай ваколат йўқ. Хоҳласа ҳам дабдаласини чиқара олмайди.

@zambarakning_oqi
Альбертанинг консерватив ҳукумати қайта тикланадиган энергия манбалари ишлаб чиқарадиган лойиҳалар учун қаттиқ чекловлар киритди.

Альберта қайта тикланадиган (шамол ва қуёш) энергияси ишлаб чиқарадиган лойиҳаларни амалга оширишда Канадада еткачи ҳисобланади. Ҳукуматнинг янги қоидалари 33 миллиард Канада (24 миллиард АҚШ) долларилик лойиҳаларга салбий таъсир кўрсатиши, уларнинг тўхтатиб қўйилишига олиб келиши мумкин.

Янги қоидаларга кўра, қуёш ва шамол электростанциялари қўриқланадиган табиат зоналаридан камида 35 км масофада қурилиши керак. Бу дегани Альбертанинг 70 фоиз худудида бундай лойиҳаларни амалга ошириш мумкин эмас.

Таассуфки, кечаги кун билан яшайдиган ўнгчи консерваторлар бу қоидаларни фақат шамол ва қуёш энергияси лойиҳаларига нисбатан қўллаяпти. Лекин шу кунларда айнан табиат зонасида кўмир қазиб олиш лойиҳаси ҳукумат томонидан кўриб чиқилмоқда. Нефть ва газ ишлаб чиқарувчиларига эса солиқ имтиёзлари қўлланмоқда.

Бу ўзгаришларни Канададаги энг нуфузли The Globe and Mail газетаси “хусусий бизнесга бўлган тажовуз” деб атади. Чунки бу лойиҳалар учун провинция ҳукумати бир цент ҳам субсидия ажратмаётганди, фақат тўғридан-тўғри инвестицияларни қабул қилиб олаётганди. Бундан ташқари, фермерлар ўз ерларини бундай лойиҳалар учун сотиб, мўмайгина пул ишлаётганди. Ишлаб чиқарилган яшил энергия очиқ бозорда сотилаётганди, хоҳловчи компаниялар уни сотиб олаётганди.

“Альберта ҳукумати яшил энергетикани ўлдирмоқчими ёки ультраўнгчиларга шундай кўринишда сигнал юбормоқчими” деб сўраяпти газета мақола сўнгида.

Мана шунақа. Ўнгчи, эски замонда яшайдиган консервалар ҳалиям нефть ва газни қўмсаб яшамоқда. Тўғри, нефть ва газ Альбертани кўп йиллар давомида боққан, аммо миллиардлаб пул келтириб турган лойиҳаларга чеклов ўрнатиш ғирт аҳмоқгарчилик.

Зато! Бу аҳмоқ ўнгчиларни ҳукуматдан хайдаб юбориш аҳолининг қўлида. Мен ўз депутатимга фикрларимни тўплаб, имейл юбордим, қарши эканимни билдирдим. Кейинги сайловда консверваларни йўқотиш учун янада қаттиқроқ ҳаракат қилишга қарор қилдим.

@zambarakning_oqi
Ўтган йили бўлиб ўтган провинциал сайловда мен қўллаб-қувватлаган Янги демократик партия (NDP) ютқазганди. Шу сабабли партия раиси истеъфога чиқди ва янги раис сайлаш учун ҳаракат бошланиб кетди.

Умумхалқ сайловидан фарқли равишда, партия раиси партия аъзолари томонидан сайланади. Янги раис кейинги умумхалқ сайловида ғолиб бўлса, провинция бош вазирига айналади.

NDP раиси Рейчел Нотли истеъфога чиқиши муносабати билан бир неча киши раисликка номзодини эълон қилди. Ким янги раис бўлиши июнь ойида аниқланади; унгача номзодлар сайлов кампаниялари ўтказиб, партия аъзоларини ўзларига овоз беришга чақирадилар.

Куни кеча Калгарининг собиқ ҳокими Наҳид Ненши партия раислигига ўз номзодини қўйиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларни қисман тасдиқлайдиган мақола чоп этилди. Унга кўра, 11 март куни собиқ ҳоким ўз номзодини эълон қилади.

Мен бу янгиликни жуда илиқ кутиб олдим. Чунки ўтган провинциал сайловларда NDP Эдмонтон шаҳрини тўлиқ, Калгарининг эса ярмини олганди. Калгари собиқ ҳокими кейинги сайловларда иштирок этса, шаҳарликлар унга овоз беришини таъминлай олса, провинцияда ғалаба қозониши мумкин.

Ишқилиб, режа бундай: кейинги ҳафта Ненши NDP раислигига номзодини қўйса, мен ҳам партия аъзосига айланаман ва унга овоз бераман. У партия раисига айланса, уч йилдан кейин консерваларнинг кетига тепишга имкониятимиз анча ошади.

Буёғига дуода бўп тураверасизлар, ўнгчиларни ҳукуматдан ҳайдайлик. Консерваларни қайта ишлаб, яшил энергетикага айлантирворамиз.

@zambarakning_oqi
Бугун Калгаридан сайланган бир гуруҳ депутатлар ва ҳукумат вакиллари билан савол-жавоб учрашуви бўлиб ўтди. Унда юздан ортиқ сайловчилар, жумладан мен ҳам қатнашдим.

Мажлисда яхши, оғир саволлар берилди. Аммо кўп саволларга амалдорлар ўтакетган мулозамат қилиб, аравани обқочиш билан жавоб берди.

@zambarakning_oqi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ўтган йили Альбертада рекорд даражада ўрмон ёнғинлари, тутунли кунларни кўрдик. Нима учун ушбу ҳукумат қайта тикланувчи энергия лойиҳаларини бошлашни қийинлаштириб ташлади? Нима учун бундай лойиҳаларни бошлаш қийин-у, аммо Кананаскис провинциал боғида кўмир қазиб олиш лойиҳасига старт берилмоқда?” — деб сўраяпти менга ўхшаган битта бола Альберта ҳукумати вакилларига қараб 😉

Унга жавобан амалдор аравани олиб қочди. Кейин унинг ёрдамчиси визиткасини менга ташлаб кетди, алоҳида гаплашайлик деб. Даханаки жангни алоҳида давом эттирамиз.

P.S. Мажлиснинг тугашига 3 дақиқа қолганда менга навбат тегди, шунинг учун саволни қайчилашга мажбур бўлдим. А так яхшилаб мазгисини қотирмоқчийдим.

P.P.S. Охирида қуллуқ қип кетибман. Қонга сингган-да амалдорга қуллуқ қилиш 😂

@zambarakning_oqi
HTML Embed Code:
2024/05/17 15:14:26
Back to Top