TG Telegram Group Link
Channel: Замбаракнинг ўқи
Back to Bottom
Икки ҳафта аввал Альберта энерготизими оғир аҳволга тушгани ҳақида ёзгандим. Бу ҳақда телефонларга огоҳлантириш ҳам келганди. Энерготизимнинг бундай аҳволи жамиятда муҳокаманинг авж олишига сабаб бўлди. Ҳукуматдан нега бундай бўлганини тушунтиришни талаб қилишяпти.

Кеча, шанба куни, Альбертада электрга бўлган талаб 12,5 ГВтга етган ва тизимда ҳеч қандай муаммо кузатилмади. Икки ҳафта аввал 11,5 ГВт истеъмол тизимга оғирлик қилганди. Нега?

Биринчидан, ўша куни иккита газда ишлайдиган ИЭС профилактикада бўлган. Иккинчидан, қилт этган шамол бўлмаган ва шамол генерацияси 0га тенг бўлган. Мана шу иккита сабаб туфайли унча катта бўлмаган талаб ортидан тизимда муаммо пайдо бўлган.

2024 йил провинцияда жами 2,3 ГВт янги генерация қўшилади ва кўмир ИЭСларининг энг охиргиси ёпилади. Провинция кўмир ИЭСларни газ билан алмаштиришни тугатади. Федерал ҳукумат талабларига кўра, 2035 йилдан фақат қайта ишланадиган генерация қурилиши мумкин, қазилма ёқилғилардан фойдаланувчи ИЭСлар қуриш мумкин бўлмайди.

P.S. Ўша кунги ваҳимадан сўнг эринмаган биттаси энерготизим оператори тақдим қиладиган очиқ маълумотлардан чиройли инфографика ясаб, ҳар соатда Твиттерга жойлайдиган бот яратибди. Ўша инфографиканинг биттасини юқорида илова қилдим.

@zambarakning_oqi
Яна битта қизиқ график. Унда бугун ҳар соатда ишлаб чиқарилган генерация манбалари акс этган.

Яшил билан газ ифодаланган. Яъни, Альбертада электрнинг асосий қисми газдан олинади. Қўшни Британия Колумбиясида асосий генератор — сув, чунки провинцида дарё ва тоғлар кўп. Онтариода эса электрнинг катта қисми АЭСларда ишлаб чиқарилади.

Графикда сариқ билан шамол энергияси ифодаланган. Тунда шамол бутун генерациянинг қарийб 15 фоизини ташкил қилган бўлса, тушдан кейин бу кўрсаткич тушиб кетган.

Қуёш энергияси сиёҳранг билан акс этган. Бугун ҳаво булут, шунинг учун ундан кўп электр энергияси олинмаган.

@zambarakning_oqi
Forwarded from Муҳрим
Аномал фаоллик

Негадир охирги бир-икки ойда ўрис пропагандачилари Марказий Осиё томонга, хусусан, Ўзбекистон ва ўзбекистонликларга қараб фаол акилламоқда. Россия Ташқи ишлар вазирлигининг “биз Марказий Осиё билан дўстмиз, бу лайчаларимизнинг вовуллашлари аҳамиятсиз” деб бақириб туришига қарамай, ҳалигилар хуришдан тўхтаётгани йўқ.

Аввалига бир тақирбош чиқиб “Ўзбекистонни босиб олишимизга ҳеч ким халал беролмайди”, деди, кейин, Гиви қизи Тина қозоқларни “манқурт” дея ҳақоратлади, энди бугун битта “тарихчиси” ўзбеклар ва қозоқларни Ленин ўйлаб топган, унгача булар бўлмаган деб чиқибди. Бу гапларга чалинган қарсаклар, айтилган қўлловлар, ўрдакча юргизишларни ҳисобга олмай турамиз.

Булар аввал ҳам биз томонга қараб акилларди, лекин бунчалик қисқа вақтда бунчалик кўп акиллашнинг эшитилиши – қандайдир аномалия. Бу пропагандачилари 2022 йил февралигача Украинага қараб, Грузияга қараб, Болтиқбўйига қараб шундай тинмай акилларди. Буларнинг ҳозир биз томонга қараб акиллашлари ҳам ўша акиллашларни эслатяпти. Ва, шундай бир нохуш ҳис борки, яхшиликдан дарак эмас бу акиллашлар.

Бу ярамаслар “дўстлари”, “ҳамкорлари”га қарши бирор ифлосликни бошлашдан аввал одатда мана шунақа лайчаларини ечиб юборади. Ҳушёр бўлайлик. Эҳтиётимизни қилайлик. Дадилроқ бўлайлик.
Forwarded from Муҳрим
Россиянинг телеканаллари трансляциясини чеклаш ҳақида

Бу масалада “Маънавият вазирлиги” раҳбари Минҳожиддин Мирзо ҳам оддий фуқаро эмас, балки вазир сифатида фикр билдиргани, бир жиҳатдан, қувонгулик. Аммо унинг “хорижий давлатлар пропагандасига хизмат қилаётган барча радио-телевидение каналлари ҳамда интернетдаги сайтлар” чеклаш ҳақидаги фикри – сал хавотирли, менимча.

Гап асосан телеканаллар ҳақида кетаётганида (сайтларни чеклаш беҳуда, дейди Тикток), маънавият вазиримиз “радио каналлар”ни ҳам эслаб кетгани қизиқ (дунёда Ўзбекистонга қарши ишлаётган бирорта радиоканал қолдими ўзи? Эскича қараш бўйича, ҳа, қолган ва у Попов кашф этган “Маяк” ё “Спутник” эмас, Маркони кашф этган тўлқинларда ишловчи, масалан, “Озодлик”. Янги Ўзбекистоннинг “очиқлик сиёсати”да ҳам тақиқдан чиқмаган нарсани яна қандай тақиқлаш мумкин, ҳайронман).

Ўзбекистонга фақат Россия пропаганда телеканаллари ташланяпти. Чекловнинг керагидан ортиқ кенгайишига имкон берувчи бошқа ташаббусларга зарурат йўқ, менимча.

Яна бир мулоҳаза – аслида чеклов ечим эмас. Тўлақонли сўз, матбуот ва танлов эркинлиги – мана шу ҳақиқий ечим. Президент айтди-ку, “ахборот маконимизни ўзимиз тўлдирмасак, бошқалар тўлдиради”, деб. Бизга ҳақиқий сўз ва матбуот эркинлиги керак. Яъни, босма ОАВ ҳам, сайтлар ҳам, телевидениемиз ҳам, дейлик, “Россия билан муносабатларимизга путур етиб қолади” деган истиҳолани йиғиштириб, аввало Ўзбекистон манфаатларидан келиб чиқиб, қўрқмай материаллар тайёрлаши керак.

Кимдир: “Ҳозир нима муаммо?”, дейиши мумкин. Мен тахминий сценарийни айтай: бирор телеканалимизда Россиянинг чиркинликларини кўрсатувчи бирор материал берилса, катта эҳтимол билан, ўрис элчихонасидан Ўзбекистон ҳукуматига нота келади. Расмийларимиз ўша вазиятда ўзларини муносиб тута билишлари керак – бояги телеканалга босим қилинмаслиги, дакки берилмаслиги керак, умуман, телеканал нота ҳақида билмаса ҳам майли.

Аксинча, элчихонага тушунтирилиши керак: “Бизда сўз эркинлиги, давлат ОАВнинг таҳририят сиёсатига аралашолмайди”. Ва ҳақиқатда ҳам шундай бўлиши керак – давлат тузилмалари таҳририятлар ишига аралашмаслиги керак. Мен буни ўз вақтида, масалан, уйғурлар қийноққа солинаётгани ҳақидаги материални берганим учун ўзбек-хитой муносабатларини бузишга уринишда айбланган, Ўзбекистон президенти Нанкин қирғини бўлгани куни Японияга учиб кетгани учун шу материални ўчириб туриш ҳақидаги йўқ деб бўлмайдиган ва ҳоказо илтимос ва “илтимос”ларни эшитган киши сифатида айтяпман.

Ҳозир шундай “илтимослар”, “топшириқлар” бўлишини, афсуски, Ўзбекистондаги чет эллик дипломатлар ҳам билади, шу боис у ёки бу давлатга ёқмайдиган материал чиқса, дарров нота чиқаради, шантаж қилади. Ҳай, нота – уларнинг ҳуқуқи, лекин шантажга ўрин қолдирилмаслиги керак, ОАВнинг ички ишларига ҳақиқатан ҳам аралашмаслик керак. Таҳририятлар тўла эркин бўлса, масалан, Россия пропагандасини чеклашга ҳожат қолмаса керак – ўзимизникилар ўз ахборот маконимизни манфаатларимизга мос ахборот билан тўлдириб ташлай олади. Худди 2017-2018 йиллардагидек.

Чекловсиз яна бир ечим – танлов эркинлиги. Россия пропаганда телеканалларини кабель-телевиденияси орқали томоша қилишади. У ерда ўрис каналлари ҳаддан ташқари кўп. Уларда Россияга қарши ҳамма ёмон: Украина расво, Болтиқбўйи расво, Грузия расво. Лекин кабель томошабинида Россия пропагандасининг бу расвогарчиликларини таққослаш, рад этишга имкон берадиган танлов йўқ. Нега кабель-тармоғимизда Украина телеканаллари йўқ? Нега Грузия телеканаллари йўқ? Нега Болтиқбўйи телеканаллари йўқ?

Телевизорга боғланган аксарият кўпчиликда бошқа вариант йўқлиги учун ҳам улар Украинадаги уруш ҳақида фақат Россия нуқтаи назарини кўриб, мана шу ёлғон нуқтаи назарига ишониб ўтирибди (худди шундай, эртага Ўзбекистон ҳақидаги ёлғонга ишона бошлайди). Дейлик, Украина телеканаллари трансляциясидан биз ҳеч нарса йўқотмаймиз, ҳар ҳолда, украин пропагандачилари Ўзбекистонни босиб олишимиз керак, қозоқлар манқурт, ўзбек деган миллат 1917 йилгача бўлмаган деб сафсата сотмайди.
Юқоридаги постга битта фикр келиб тушди.

Россия каналларини блоклаш/таъқиқлаш деган тушунча тўғри эмас. Чунки у каналларни Ўзбекистон ўзининг пулига сотиб олган антенналари ёрдамида, ўз худудида, ўз электри билан тарқатади. Шунчаки тарқатишни тўхтатиш керак. Кўришни истаган одам параболик антенна ўрнатиб кўраверади, тақиқ бўлмайди.

@zambarakning_oqo
Тошкентда осма йўл қуриш лойиҳаси ҳақида ҳамма фикрини билдириб бўлибди. Мен ҳам икки центимни қўшиб қўйсам:

Бу лойиҳа ақлбовар қилмас уқувсизлик намунаси. Теп-текис шаҳарда осма йўл қуриш…

Бошқа томондан, аҳоли томонидан сайланмаган, аҳолига жавоб бермайдиган одамлардан аҳоли ҳақида қайғуришни кутишнинг ўзи ғалати.

P.S. Қайчиладим 😬

@zambarakning_oqi
2010 йилларда Россия олий ўқув юртлари жаҳондаги нуфузли рейтингларда юқори ўринларни эгаллай олмайди. Бунга жавобан мамлакат мутасаддилари университетларда таълим даражасини ошириш эмас, балки “ўзига хос, ўзига мос”, “православний” рейтингларни ишлаб чиқаришга қарор қилишади. Топинг-чи, ўша рейтингларда қайси университетлар юқори поғоналарни эгаллайди?

Ўзбекистонда ҳам шунга ўхшаш иш қилиняпти. Ҳаво сифатини яхшилаш ўрнига, “Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти таклиф этадиган меъёр бу кўпроқ денгиз бўйида яшайдиган, намлик юқори бўлган ҳудуд ва иқлимдан келиб чиқиб олинган” деган ёлғон тарқатиб, “менталитетимизга мос” кўрсаткич ишлаб чиқаришмоқчи. Қарабсизки, Ўзбекистонда ишлаб чиқилган янги стандартга кўра PM2,5 заррачалари концентрацияси 10 бараварга оширилиб, ЖССТ қип-қизил деб кўрсатадиган ҳаво Ўзбекистонда ям-яшилга айланади.

Кейин турли валломатлар телевизорга чиқиб, “Ғарб стандартлари миллий менталитетимизга зид”, “ўпкамиз ғарб стандартларини кўтара олмайди”, “биз кўп нафас оворяпмиз” деб миллий стандартни оқлаб беришади. Натижада, Тошкент ҳавоси “топ-тоза”, аммо негадир одамлар барибир касал, болалар йўталдан тўхтамаяпти.

@zambarakning_oqi
Кеча Исмоилни тўгарагига ташлаб, ўзим савдо марказига кирдим. Бирпас айланиб, фудкортга кўзим тушди. Фудкортда “Нью-йоркча фри” (New York Fries) деган емакхона бор экан, фри егим кеп қолди. Фрини “сабой” опкетишга қарор қилдим. Шунда кассир “пакет берайми” деб сўраб қолди, “йўқ” дедим ва ҳайрон бўлдим. Аввал сўрамасдан солиб берарди.

Савдо марказида юрсам, дисплейларда ҳокимиятнинг янги қарорини реклама қилишяпти. Унга кўра, 16 январдан бошлаб дўконлар қоғоз ёки кўп марта ишлатиладиган пакетларни шунчаки бериши мумкин эмас, мижоздан сўраш керак. Ва бундай пакетлар бепул бўлиши ҳам мумкин эмас, камида 15 центга сотилиши керак.

Канадада целлофан пакетлар тақиқланганига бир неча йил бўлди. Яқинда пластик буюмлар (вилка, қошиқ, ва ҳ.к.)лар ҳам тақиқланибди. Бу тақиқлар федерал ҳукумат томонидан киритилган. Бунга қўшимча равишда Калгари шаҳри ҳокимияти юқоридаги ўзгартиришларни ҳам амалга киритибди.

~~~

Консерваларни жиним суймайди. Калгари ҳокимияти қоғоз пакетларни пуллик қилганидан сўнг интернетда ўнгчилар йиғисидан Орол денгизини тўлдирса бўларди. Консерваторлар ўзини “қурбон” деб билишидан чарчади одам.

~~~

Комментларда “супермаркетларда сўрайдику” деб айтишяпти. Калгари ҳокимияти қарорига кўра, ҳамма ерда пакетлар сўраб берилиши керак. Сўрамасдан бериш мумкин эмас.

@zambarakning_oqi
Бугун аэрогрилда лосось пиширдим. Ëнига майда рангли картошка, брокколи, брюссель карами, булғори қалампир ва қўзиқорин. Дахшатли зўр чиқди ўзиям. Қўлим дард кўрмасин 😉

@zambarakning_oqi
Теслани олганимга бир йил бўпти. Энди салафанларини қайта кийгазиб, Сергелига опчиқиб, “дом-работа-дом” юрган, кеннайиз ҳайдаган деб сотсам бўладими?

Ҳазил ҳазил билан-ку, шу давр мобайнида 14 000 км юрибман ва қувватлашга 2800 кВт*соат электр энергияси ишлатибман. Бу менга 280 Канада (209 АҚШ) долларига айланибди.

Агар 100 километрга 10 литр ейдиган бензин автомобиль бўлганида, бензин ўртача нархи 1,35 Канада (1 АҚШ) доллари деб олсак, бензинга 1890 Канада (1400 АҚШ) доллари сарфлаган бўлардим. Яъни, электромобиль ёрдамида ёқилғидан 1610 Канада (1191 АҚШ) доллари тежаб қолибман.

Шу давр мобайнидаги электр сарфини ҳисобласам, 77 кВт*соатли аккумуляторга эга Tesla Model Y битта заряд билан 385 км юрибди. Бунга қахратон қиш ва ёз иссиғи пайтларида печка ва кондиционер ёқиш ҳам киради.

Бу давр мобайнида автомобиль сервиси учун бир цент ҳам сарфлаганим йўқ.

Автомобилда битта нарсани ўзгартириш имкони бўлганида, “подвеска”сини ўзгартирган бўлардим. Машинанинг юриши “жесткий”; текис йўлларда унча сезилмайди, йўл сал нотекис бўлса тўкиб юборади.

Энг мазза жойи — 0дан 100гача 5 сонияда чиқиши ва педалга дарҳол реакция бериши. Ҳудди Плейстейшнда Need for Speed ўйнагандек ҳайдалади.

P.S. Рақамни бепул олганман ва бу ҳақда аввал ёзганман.

@zambarakning_oqi
Альбертада фоторадарлар тақиқлана бошлади. Ўтган йили Калгари ва Эдмонтон ҳалқа йўлларида фоторадарлардан фойдаланиш Альберта ҳукумати томонидан тақиқланди. Энди Альбертадаги 4-энг катта шаҳар ҳам фоторадарларни бутунлай тақиқлашни кўриб чиқмоқда.

“Ана, Ўзбекистонда фоторадар кўп, машина ҳайдаб бўлмаяпти” дейишингиздан аввал тушунтириб кетаман:

Биринчидан, фоторадар деганда полиция машинасига ўрнатилган фоторадар тушунилади. Радарга тушган қоидабузарларга жарима хати почта орқали юборилади. Альбертада бир нуқтага (масалан, симёғочга) ўрнатилган фоторадарлар йўқ деса ҳам бўлади, улар саноқли.

Иккинчидан, Альбертада қоидабузарликлар ва улар ортидан келиб чиқаётган ўлимлар сони Ўзбекистонга нисбатан анча паст. Масалан, бутун провинцияда 3,63 млн транспорт воситаси рўйхатдан ўтган ва 2021 йилда 254 киши автоҳалокатлар натижасида вафот этган. Бу кўрсаткич 2017 йилда 290га тенг бўлган, яъни динамика яхши, ўлимлар камайяпти.

Учинчидан, қоидабузарликлар ҳам Ўзбекистондан анча кам. Йўлдаги тартиб юқори, асаббузарликлар деярли бўлмайди.

Тўртинчидан, шаҳарлар атрофидаги ҳалқа йўллар ва шаҳарлараро трассаларда светофорлар, пиёдалар йўлаклари ёки чоррахалар йўқ. Трассалар четларида кафе ёки парковкалар ҳам йўқ. Барча инфратузилма трассалардан ташқарида.

Фоторадарлар нега тақиқланяпти?

Альберта катта шаҳарлари (Калгари, Эдмонтон ва ҳ.к.)нинг ўз полиция хизматлари бор, улар ҳокимиятларга бўйсунади. Жарималардан тушган маблағ эса шаҳар бюджетига тушади. Провинциал ҳукуматга кўра, шаҳарлар фоторадарлардан тартибни сақлаш учун эмас, балки бюджетни тўлдириш учун фойдаланмоқда.

Шаҳарлар атрофидаги ҳалқа йўлларида пиёдалар йўқ, трассалар эса катта тезликка мўлжаллаб қурилган. Шунинг учун у ерда полиция туришига наф йўқ, деяпти Альберта ҳукумати. Шу билан бирга, полициячилар радар билан патруль қилишига (жумладан трассаларда), шаҳарлар ичида радар билан туришига тақиқ йўқ. Полиция инсонга хавфли бўлган жойларда туриши керак.

Ред Дир шаҳри эса бутун шаҳар бўйлаб фоторадарларни тақиқламоқчи. Чунки фоторадар, уни полиция машинаси ичига ўрнатиш, машина учун алоҳида полициячи ажратиш фоторадардан тушган пулдан қимматроқ бўляпти. Яъни, фоторадарлар зарарга ишлаяпти. Пулни тежаш учун эса уларни бутунлай бекор қилишмоқчи.

@zambarakning_oqi
Альбертада сув танқислиги кутиляпти, унинг оқибатларига қарши курашиш бошланди. Бугун эълон қилинган маълумотга кўра, провинциал ҳукумат томонидан тузилган Қурғоқчилик бўйича ишчи гуруҳ сувдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган ташкилотлар билан музокаралар бошлаган.

Ҳукумат берган маълумотга кўра, 25 минг ташкилот 9,5 миллиард кубометр сувдан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Бу ҳуқуқни тортиб олиш мумкин эмас, бош вазирнинг оғзаки қарори билан сувни ўчириб қўйиб бўлмайди, шунинг учун ҳукумат ҳуқуқ эгалари билан музокара олиб боряпти, компенсация таклиф қиляпти.

Қизиқ.

@zambarakning_oqi
Томдаги қуёш панеллари қишда, табиийки, камроқ электр генерация қиляпти. Масалан, декабрь жуда булутли келди, шунинг учун атиги 148 кВт*соат ишлаб чиқарибди. Январь совуқ келганига қарамасдан, қуёшли кунлари кўпроқ бўлди. Натижа — 220 кВт*соат. Солиштириш учун, июлда 1556 кВт*соат ишлаб чиқаргандик.

Истеъмолимиз эса жуда баланд. Декабрда 1147, январда эса 1091 кВт*соат ишлатибмиз. Январда энг катта истеъмолчилар қуйидагилар (кВт*соат):
— Электромобиль: 235
— Музлаткичлар (3та): 61
— Электроплита + духовка: 58
— Кийим қуриткич (сушилка): 31
— Идиш ювиш машинаси: 29
— Кир ювиш машинаси: 6

Суратда: январдаги кунлик электр тақсимоти. Кўк билан тармоқдан олинган энергия, сариқ билан қуёшдан олинган энергия, сиёҳранг билан эса тармоққа сотилган энергия ифодаланган.

@zambarakning_oqi
Сўнгги кунларда оғримаган бошимга ғалва орттирдим. Қўлим қичиб, уйдаги локал сервер ва тармоқни янгилашга қарор қилдим.

Бунинг иккита йўли бор эди: бири тайёр “бошқариладиган” роутер (managed router) сотиб олиш. Масалан, Ubiquiti компанияси жуда қулай қурилмалар ишлаб чиқаради. Интерфейси ҳам чиройли, “пашти” Apple.

Иккинчиси, оддий мини компьютер сотиб олиб, Линукс ўрнатиб, унинг асосида роутер яратиш. Бу унчалик ҳам арзон тушмайди ва жуда кўп вақт, қунт ва билим талаб қилади.

Топингларчи, қайси вариантни танладим? 😬

Ўтган ҳафта давомида Амазондан жажжигина компьютер сотиб олдим. Қурилма Intel N100 мобил процессори, 16 ГБ DDR5 RAM, 512 ГБ SSD ва, энг асосийси, Intel 255-V 2,5 Гигабитли иккита Ethernet-контроллеридан ташкил топган.

Компьютердаги Windows 11 операцион тизимини ўчириб ташлаб, Linux асосида ишлаб чиқилган Proxmox виртуал машиналар монитори (гипервизор)ни ўрнатдим. Кейин гипервизорга OPNsense очиқ кодли программасини ўрнатдим. OPNsense роутер, фаервол, траффик мониторинги, DHCP, DNS вазифасини бажаради.

Уйимизга интернет оптик тола орқали кирган ва тўғри модемнинг SFP портига уланган. Мен сотиб олган мини-компьютерда эса SFP порт йўқ, фақат иккита ethernet бор.

Ничиво, SFPни ethernet’га айлантириб берадиган конвертер боракан, ўшандан олишим керак, деб интернетни титкиладим. Фейсбукнинг олди-сотди бўлимида битта эскисини топдим, уйимдан узоқ эмас экан. Дарров олиб келиб уладим, аммо ишламади — эскироқ модели экан, 100 мегабит тезлик учун. Менинг тармоғим эса гигабитлик.

Кейин Амазондан янгисига буюртма бердим, эртасига етиб келди. Модемдан оптик толали кабелни эҳтиёткорлик билан чиқариб, конвертерга уладим. Конвертердан эса ethernet кабелни мини-компьютердаги WAN-портга уладим. Провайдер берган модемдан ҳам воз кечдим.

Вуаля, интернет ишлади!

(Бунгача қанча асабийлашганим, тунги соат 2гача форумларни титкилаганим, интернет-провайдеримга икки марта телефон қилиб, миясини қотирганимни айтиб ўтирмайман.)

Энди бу янги роутер ёрдамида ташқаридан кириб келиши мумкин бўлган таҳдидлар блокланяпти. Болалар катта бўлишяпти, “нито” сайтлар ҳам блокланди.

Энди нафақат DNS орқали доменларни блоклаш, балки траффикни DPI (deep packet inspection) ёрдамида текшириб, сайтлар ичидаги саҳифаларни ҳам блоклаш мумкин. Блоклагандаям “ц-ц-ц, бунақа сайтга кирма, аданг атата қилади” деган ёзув чиқадиган бўлди 😄 Бундан ташқари, рекламалар ҳам блокланяпти.

Бу тизим бизнинг тармоққа (симли ё симсиз) уланган барча қурилмаларга тегишли. Энди ақлли уй тизимини ҳам мана шу серверга ўтказаман (аввал Raspberry Pi’да эди).

@zambarakning_oqi
1-сурат: мен фойдаланган мини-компьютер.

2-сурат: Proxmox гипервизори интерфейси.

3-сурат: OPNsense роутери интерфейси.

4-сурат: Zenarmor файрволи интерфейси.

@zambarakning_oqi
HTML Embed Code:
2024/06/01 13:54:11
Back to Top