TG Telegram Group & Channel
Yazdurdiyev | #МарсликОвчи | United States America (US)
Create: Update:

Қалам аҳлининг касб байрами атрофида матбуот эркинлиги янада юксак босқичга кўтарилаётганини англатувчи муҳим рамзлар, янгиланиш ва ислоҳотларнинг аниқ белгилари кўзга ташланмоқда.

Айни пайтда соҳа узоқ йиллар давомида унда-қунда қолиб келган, фаолиятга халақит бериб келаётган номақбул унсурлардан тозаланишнинг якуний босқичига етиб келганига гувоҳлик бермоқдамиз.

Шу билан бирга, яқинда Президент Администрацияси таркибида янги раҳбар лавозими жорий этилди ва айнан сўз эркинлиги масалалари бўйича маслаҳатчи лавозими таъсис этилди. Бу - сўз ва матбуот эркинлиги йўлида стратегик қадамлар ташланаётганидан далолат. Бу “тандем” аввал ҳам буюк ислоҳотчи қанотлари олдида айнан матбуот эркинлиги йўл бошчилари, ҳимоя совутлари бўлишган. Матбуот эркинлиги – ҳар қандай ислоҳот учун мафкуравий хас эмас, балки унга йўл очувчи ва ҳимоя қилувчи қалқон бўлиб хизмат қилган.

Шунингдек, тарихда илк бор Давлат хавфсизлик хизмати ўз расмий ахборот майдонида оммавий ахборот воситалари ходимларини касб байрами билан табриклади. Бу эса, ўта махфий тизим билан оммавий очиқлик ўртасида ўзаро ҳурмат ва мулоқотга асосланган янгича муносабатлар шаклланаётганини кўрсатади. Бундай ўзгаришлар илгарилари тасаввур қилиш қийин бўлган яхши сигналлардир.

Айрим кескин танқидий материаллар ёзган, ҳатто бир пайтлар “рангли рўйхат”лардан ўрин олган ижодкорларнинг бугун Давлат мукофотлари билан тақдирланиши миллий фикр эркинлиги ва профессионал журналистиканинг қадри ошиб бораётганидан дарак.

Ўта йирик ва глобал миқёсдаги мамлакатларда матбуот эркинлиги қисқараётган, танқидий овозлар жазоланаётган бир даврда Ўзбекистонда сўз эркинлигига берилган катта эътибор, оммавий ахборот воситалари нуфузининг кўтарилаётгани алоҳида эътирофга лойиқ.

Шу ўринда Давлат раҳбари миллий манфаатларни қатъий ҳимоя қиладиган журналист аҳлининг машаққатли меҳнатини муқаддас сарҳадларимизда сергак турган Ватан посбонларининг жасоратига қиёсласлагани ҳам қалам аҳлининг жамиятдаги ролини юқори баҳолаш бўлди.

Масалан, Қашқадарё ҳақида билдирилган асоссиз даъволарга қарши жамоавий ақл, Ватанпарварлик ва фуқаролик масъулияти бирлашиб, кескин, бироқ маъсулиятли жавоб қайтарилди. Маҳаллий журналистларнинг бурнига тушган тўшак эмас, балки ўз ҳудуди шарафини ҳимоя қилишдаги қатъияти миллий оммавий ахборот маконида ижобий кайфият ва патриотик руҳ уйғотди.

Спасибо, родные, что поделились кайфовой атмосферой праздника, от всей души!

>>Click here to continue<<

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

Share with your best friend
VIEW MORE

United States America Popular Telegram Group (US)