Менимча, тарихда илк бор ҳокимликлар ходимларининг ойлик маошини оширишга доир алоҳида қадам ташланди.
Ҳар бир ҳудудда ҳоким — Президентнинг тўғридан-тўғри вакили, ҳокимлик эса, унинг идораси, бу идорада меҳнат қилаётган ҳар бир ходим эса, давлат ислоҳотларининг амалий ижрочиси ва юзидир. Одамлар давлатга, ислоҳотларга ва раҳбариятнинг сиёсатига айнан ҳокимият тизими орқали баҳо беради.
Бир пайтлар халқ оғзида “Оқ уй”, “Ҳукумат бўлими” деб номланган ҳокимлик идоралари нафақат маҳаллий ижро ҳокимияти, балки реал ҳудудий бошқарув ва назорат маркази сифатида фаолият олиб бормоқда.
Бугунги кунгача ҳокимлик ходимлари юклама, масъулият ва иш соатининг оғирлигига қарамай, иқтисодий жиҳатдан кўплаб бошқа ташкилотлардан икки, ҳатто уч баробар кам маош олиб ишлашди. Бироқ улар бундан нолигани йўқ. Сабр қилишди. Чунки улар бу ишни фақат ойлик учун эмас, балки юрт, давлат ва халқ учун қилиб келишган. Бу — фидойиликдир.
Ва ниҳоят, Президент маълум қилди, маошлар оширилади. Бу, шубҳасиз, давлат хизматига нисбатан муносабатни ўзгартиради.
Энди ҳокимликда ишловчи оддий ходим ҳам туғилган кунида, байрамларда фарзандига совға олиш учун дўконга қарз сўраб кирмайди. Қалби хотиржам, оиласи шоду хуррам, болалари қувноқ бўлади. Ўша кечаларда юз минглаб ота-оналар, фарзандлар, турмуш ўртоқлар юракдан дуо қиладилар. Бу дуолар юртнинг тинчлигига, фаровонлигига хизмат қилади. Бу дуолар Биринчи рақамли раҳбар учун икки карра кўп бўлади.
Албатта, маошнинг оширилиши ортидан ҳокимлик ходимларининг мақоми ҳам ошиб бориши эҳтимоли кучли. Бу тизимда фаолият юритаётган юзлаб, минглаб фидоийлар давлат хизматидаги энг мустаҳкам устун эканлигини жамият теранроқ тушуна бошлайди.
Ҳокимлик - бу шунчаки идора эмас. Бу ҳудуддаги муҳим ва биринчи рақамли ташкилот, давлатнинг ҳаётий манзарасини шакллантирувчи, халқ билан бевосита мулоқотда бўлган, ҳар куни ислоҳотни амалга ошираётган идорадир.
>>Click here to continue<<