TG Telegram Group & Channel
O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP | United States America (US)
Create: Update:

😎 Президент қарорида белгиланган вазифалар нима сабабдан ўз вақтида бажарилмаяпти?

🔍Мамлакатимизда сўнгги йилларда таълим соҳасида замонавий таълим дастурлари асосида билим бериш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш ва жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллашига қаратилган туб ўзгаришлар ва ислоҳотлар амалга ошириляпти, соҳа ривожи учун катта маблағ йўналтирилмоқда.

🔍Вазирлар маҳкамаси томонидан тақдим этилган ҳисоботга кўра, 2024 йилда мактабгача таълим тизимига жами 13,7 трлн сўм маблағ ажратилиб, уларнинг сони 38 058 тага етказилган. ДХШ асосидаги мактабгача таълим ташкилотлари учун 3,3 трлн сўм субсидия маблағлари йўналтирилган. Шунингдек, умумтаълим соҳасига 45,1 трлн сўм маблағ ажратилиб, республика бўйича уларнинг сони 10 471 тани ташкил этган.

🔍Президентимизнинг 2023 йил 25 декабрдаги ПҚ-404-сонли қарори 3-бандига мувофиқ, 2024 йилда ишга тушириладиган таълим муассасалари объектлари 15 августга қадар фойдаланишга топшириш вазифаси белгиланган. Бироқ, Ҳисоб палатасининг ҳисоботига кўра дастурга киритилган 742 та умумтаълим мактабларидан 2024 йил 15 август ҳолатига бирортаси ҳам топширилмаган, шунингдек йил якунига қадар 32 тасини топшириш чоралари ҳам кўрилмаган.

🔍Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси аъзоларининг ҳудудларда сайловчилар билан учрашувларида таълим соҳаси вакиллари ва ота-оналар томонидан давлат дастури асосида таъмирланаётган ҳамда янгидан қурилаётган таълим ташкилотлари ўз вақтида фойдаланишга топширилмаётгани бўйича ўринли эътирозлар билдирилган.

🔍O'zLiDeP фракцияси аъзоси Шаҳноза Холмахаматова Президент қарорида белгиланган вазифалар нима сабабдан ўз вақтида бажарилмаётганлиги, ўқув йил якунига қадар ҳам ишга тушириш чоралари кўрилмаган 32 та таълим ташкилотининг бугунги кундаги ҳолати ва бу каби муаммоларни бартараф этиш борасида қандай чора кўрилаётгани юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳ.Умаровага ҳамда Қурилиш ва ўй-жой коммунал хўжалиги вазири Ш.Хидоятовга депутат сўрови юборди.

#uzlidep #deputat_soʻrovi

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM

>>Click here to continue<<

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

Share with your best friend
VIEW MORE

United States America Popular Telegram Group (US)