TG Telegram Group & Channel
O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP | United States America (US)
Create: Update:

🔴 #LIVE

😎 Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари ҳар томонлама қўллаб-қувватланади

🔍Фракция йиғилишида “Ижтимоий иш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам биринчи ўқишда кўриб чиқилди. Лойиҳа аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ижтимоий хизматлар сифатини ошириш ва мазкур соҳадаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш мақсадида ишлаб чиқилган.

🔍Фракция аъзолари қонун лойиҳасида назарда тутилган ижтимоий хизматлар турлари, ижтимоий ходимнинг мақоми ва ваколатлари, шунингдек, давлат ҳамда нодавлат ташкилотларининг ушбу соҳадаги иштирокига доир қоидаларни қўллаб-қувватладилар. Айниқса, оғир ижтимоий вазиятга тушган шахслар (оила)лар учун мослашувчан ва манзилли ёрдам кўрсатишнинг аниқ механизмларини белгилаб бериши қонун лойиҳасининг долзарблигини намоён этади.

🔍Йиғилишда, шунингдек, ижтимоий ходимларнинг касбий фаолиятини қўллаб-қувватлаш, малака талабларини белгилаш, супервизия тизимини жорий этиш, ижтимоий хизматларни стандартлаштириш орқали сифат ва самарадорликни оширишга доир нормалар ижобий баҳоланди. Қонун ижроси орқали аҳолининг эҳтиёжманд тоифаларига замонавий ёндашув асосида ёрдам кўрсатиш учун ҳуқуқий замин яратилиши таъкидланди.

🔍Фракция аъзолари мазкур ҳужжат ижтимоий адолат, инсон қадрини юксалтириш ва “Инсонга эътибор – жамиятга эътибор” тамойилини ҳаётга татбиқ этишда муҳим қадам бўлишини алоҳида қайд этдилар.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM

>>Click here to continue<<

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

Share with your best friend
VIEW MORE

United States America Popular Telegram Group (US)