TG Telegram Group & Channel
O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP | United States America (US)
Create: Update:

🔴 #LIVE

😎 Фракция йиғилишида Президентимизнинг Қашқадарё вилоятига ташрифи доирасида белгиланган устувор вазифалар ижросида партия фракцияси олдидаги муҳим масалалар муҳокама қилинди.

🔍Таъкидланганидек, ташриф доирасида Президентимиз “Alp texno servis” экспортчи корхонаси, Шаҳрисабздаги кардиология маркази, барпо этилган янги боғлар ва туризм мажмуаси, Яккабоғ туманидаги Янги Ўзбекистон массиви ҳамда Кўкдала тумани маъмурий марказидаги улкан бунёдкорлик ишлари билан танишди. Аҳоли билан очиқ мулоқотлар ўтказилиб, ислоҳотларнинг амалий натижалари ва уларни янада самарали давом эттириш масалалари муҳокама қилинди.

🔍Шунингдек, давлатимиз раҳбари ҳудудни комплекс ривожлантириш, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар самарадорлигини оширишга қаратилган йиғилиш ўтказди. Йиғилишда вилоят саноатини диверсификация қилиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, сув ва энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.

🔍Фракция йиғилишида Қашқадарё вилоятида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда депутатларнинг масъулиятини ошириш, маҳаллий Кенгашларда назорат ва ташаббусларни кучайтириш, ислоҳотларни жойларда тарғиб қилиш борасида аниқ вазифалар белгилаб олинди. ЎзЛиДеП фракцияси бу каби ислоҳотларни амалга оширишда “Инсон қадри учун” тамойилини бош мезон сифатида қабул қилган ҳолда, жойларда фаол иштирокини давом эттириши таъкидланди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM

>>Click here to continue<<

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

Share with your best friend
VIEW MORE

United States America Popular Telegram Group (US)