Бош прокурор ўринбосари С.Самадов томонидан Тошкент вилоятида қурилишга оид давлат дастурлари ижроси ўрганилмоқда.
Дастлаб, аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастури доирасида Бўстонлиқ туманида “G’azalkent residence” МЧЖ томонидан қурилаётган кўп қаватли турар-жой қурилиши билан танишиб, қурилиш сифати шаҳарсозлик талаблари асосида амалга оширилиши, қурилишда маҳаллий материаллардан фойдаланиш ҳисобига уй-жой таннархини камайтириш ҳамда объектни ўз муддатида фойдаланишга топшириш бўйича топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Шунингдек, жорий йилги Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастуридаги 54-сонли мактаб, "Бўстон" маҳалласидаги янги қурилаётган МТТ, Туризм коллежи ҳамда "Чимён" умуммавсумий курорти учун коммуникация тармоқлари қурилиши билан танишиб, ушбу объектларнинг лойиҳаларига киритилган айрим иш турлари мақбуллаштирилиши, бюджет маблағларини ортиқча харажатига йўл қўймаслик ҳудудий штабнинг асосий вазифаси бўлиши лозимлиги қайд этилди.
Бундан ташқари, туман ҳудудида жорий йилда қурилиш олиб борилиши белгиланган 14 та объектнинг буюртмачи, лойиҳачи ва пудратчи корхона раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилиб, лойиҳаларни оптималлаштириш бўйича иш турлари аниқ кўрсатиб берилиб, лойиҳаларнинг конструктив қисми мустаҳкам бўлиши, объектларда қурилиш ишларини жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
>>Click here to continue<<