TG Telegram Group & Channel
UzA | Tezkor xabarlar | United States America (US)
Create: Update:

Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикасининг Биринчи хонимлари учрашди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи хоними  Зироат Мирзиёева Хитой Халқ Республикасининг Биринчи хоними Пэн Лиюань билан учрашув ўтказди.

Зироат Мирзиёева Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги алоқаларнинг илдизлари жуда узоқ ўтмишга бориб тақалиши, халқларимизнинг бой тарихи ва маданияти бугун дўстлик, ўзаро ишонч ва ҳурмат руҳида жадал ривожланиб бораётган муносабатларимизга муҳим асос бўлиб хизмат қилаётганини таъкидлади.

Дўст Хитой халқини ой тақвими бўйича кириб келаётган Янги йил – Чунь Цзе байрами билан қутлаб, энг эзгу тилакларини билдирди.

Пэн Лиюань Ўзбекистон Республикасининг Биринчи хоними Зироат Мирзиёева билан қарор топган яқин дўстона муносабатларни қадрлаши, мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик тобора юксалиб бораётганидан мамнунлигини билдирди.

Суҳбат ҳар доимгидек самимий муҳитда ўтди.

Каналга уланиш:
🏫 @uzauz

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM

>>Click here to continue<<

UzA | Tezkor xabarlar

Share with your best friend
VIEW MORE

United States America Popular Telegram Group (US)