Идишда нима бўлса ўша пиёлада намоён бўлади…
Агар жомда сув бўлса, ундан шарбат кутманг. Инсон ҳам худди шу каби: у қалбида нима жамлаган бўлса, шундан ортиғини беролмайди.
Кўпинча биз кимнидир ўзимизга яраша тушунишини, биз истагандек ҳаракат қилишини кутамиз. Аммо у одам бошқача дунёқарашга, бошқача тажрибага эга. Унинг жоми бошқача тўлган.
Биз баъзан инсондан самимият, фаҳм ва ғамхўрлик кутамиз. Аммо у киши қалбида бунга асос бўлмаса, кутганимиз — хаёл бўлиб қолади.
Агар жом бўш бўлса, у сиз кутган завқни беролмайди.
Энг муҳими — ўз жомингизни тозалик, ният ва фазилатлар билан тўлдириш. Чунки инсондан оқиб чиқадиган сўз ва амал — қалбдаги борлиқнинг аксидир.
Қуруқ сувга тула жомдан шарбат кутиш нодонлик!
✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
>>Click here to continue<<
