Куни кеча, 15 март куни коронавирус Ўзбекистон ҳудудига кириб келгани расман тасдиқланди. Аҳоли орасида ёлғон ва бўрттирилган хабарлар тарқалиши ва шунинг оқибатида келиб чиқиши мумкин бўлган салбий жараёнларни олдини олиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳамда Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳамкорлигида @KoronavirusInfoUz расмий канали очилди. Бу ҳақда @aoka_uz канали орқали эълон қилинди.
Кун давомида ушбу канални блогерлар, журналистлар, жамоат фаоллари ва бошқа кўплаб канал эгалари ўз Telegram-каналларида эслаб ўтишди. Бунинг натижасида канал 1 кунда 100 мингдан зиёд обуначи тўплади. Айни дамда канал обуначилари сони 160 мингдан зиёдни ташкил қилмоқда ва бу сон ўсишда давом этмоқда.
@tg_analytics_uz
uz.tgstat.com
>>Click here to continue<<
