СУТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ҲАЗМ ҚИЛА ОЛМАСЛИКНИ ҚАНДАЙ БИЛСА БЎЛАДИ?
@tabobatsavollar 29-савол
Ассалому алайкум! Бу гуруҳда соғлом турмуш тарзига амал қилувчилар жамлангани мени хурсанд қилди, балким саволларимга жавоб топарман.
1.Ўсимлик ёғидан қайси бирини овқатга ишлатиш яхши? (Ўзбекона таомларимизга мос келадиган, зарарсиз). Пахта ёғи зарарлими фойдалими?
2. Сут ва сут маҳсулотларини ҳазм қила олмасликни қандай билса бўлади?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Қайси ёғни танлаш бу мизожингизга ва одатингизга боғлиқ. Ҳамма ёғни фойдали ва зарарли тамонлари бор. 2. Белгилари: Оғиздан сув оқиши, беҳоллик, ланжлик, қорин соҳасида оғриқ, кўнгил беҳузур бўлиши, ич кетиши, тилни оқ караш билан қопланиши. Сут ва унинг маҳсулотларини ҳазм қила олмаслик белгилари аксар балғам мизожларда учрайди (мизожни совуқлиги ва сут маҳсулотлардаги совуқликни мос тушмаслиги сабаб). Валлаҳу аълам.
«Тиб аҳли» жамоаси
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
>>Click here to continue<<