TG Telegram Group & Channel
Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора! | United States America (US)
Create: Update:

❗️TIHE 2024 — тиббиёт ривожи учун инновацион майдон

Бугун “O‘zekspomarkaz” да Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда бошқа қатор вазирлик ва агентликлар ҳамкорлигида “Соғлиқни сақлаш — TIHE 2024” 28-Тошкент халқаро тиббиёт кўргазмаси ўз ишини бошлади.

🔹 Ушбу анъанавий кўргазмада замонавий асбоб-ускуналар, технологиялар, илғор даволаш ва диагностика усуллари тақдим этилмоқда.

🌐 “TIHE 2024”да рекорд миқдордаги экспонентлар рўйхатга олинган бўлиб, кўргазма бирданига 4 та павильонда бўлиб ўтмоқда. Унда 21 мамлакатдан 310 та компания иштирок этяпти. Уларнинг 154 таси Хитой компанияларидир.

📊 Бу йил доимий иштирокчилар билан бир қаторда АҚШ, Корея Республикаси, Италия, Германия, Туркия, Миср каби давлатлардан дебютантлар ҳам мавжуд бўлиб, улар қатнашчилар умумий сонининг 54 фоизини ташкил этади.

🔬 Компаниялар ташриф буюрувчиларга лаборатория, клиника ва шифохоналар учун замонавий ечимлар, диагностика ва даволаш учун тиббий асбоб-ускуналарнинг кенг ассортименти, тегишли маҳсулотлар, стоматологик амалиёт ускуналари ва фармацевтика соҳасидаги янги ишланмаларни тақдим этмоқда.

📑 Кўргазма доирасида илмий-амалий семинарлар ўтказилиб, унда болалар саломатлиги, гинекология ва акушерлик, косметология, онкология, травматология ва ортопедия соҳасидаги мутахассислар мулоқоти ташкиллаштирилади.

💊 Бу йилги кўргазманинг асосий тенденцияларидан бири маҳаллий фармацевтика ишлаб чиқариш тармоғини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашга, шунингдек, бу йўналишдаги саноатда илғор технологияларни жорий этишга қаратилган. Алоҳида павильонда 13 мамлакатдан 60 дан ортиқ компаниялар бу соҳа учун энг сўнгги ишланмалар, ускуналар, хом ашё ва технологиялар, тайёр дори-дармонларни тақдим этмоқда.

🟢 Кўргазмада 50 дан ортиқ маҳаллий компаниялар соғлиқни сақлаш соҳасидаги ютуқлари ва янгиликларини намойиш этмоқда, бу эса уларнинг чет эллик иштирокчилар билан рақобатлашишга лойиқ эканлигидан далолат. Улар стоматология ускуналари, шифохоналар ва клиникалар учун мебел ва жиҳозлар, дори-дармонлар, тоза хоналар, фармацевтика, диагностика, офтальмология, физиотерапия ва реабилитация, лаборатория, рентген ускуналари кабиларни намойиш эмоқда. Маҳаллий компаниялар сонининг кўпайиши маҳсулот сифатининг юқори даражаси ва ушбу компанияларнинг жаҳон миқёсида ўз манфаатларини муваффақиятли ҳимоя қилиш қобилиятидан дарак беради.

❗️Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчиси Асилбек Худаяров кўргазмада бўлиб, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар фаолияти билан танишди, уларнинг хорижий компаниялар билан ҳамкорлик ўрнатишини ҳамда шу орқали хорижга экспорт салоҳияти оширилишини қўллаб-қувватлади. Юртимизда тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базаси ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, касалликларни ташхислаш ва даволашнинг илғор усулларини кенг жорий этишга катта эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

🗓 Кўргазма 18 апрелгача давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

>>Click here to continue<<

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

Share with your best friend
VIEW MORE

United States America Popular Telegram Group (US)