IT Park экспортерларига Наманганда фаолиятларини кенгайтиришга қўшимча имконият!
Президентимизнинг Наманган вилоятига ташрифлари соҳамизга ҳам барака олиб келиб, Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан замонавий IT Park фойдаланишга топширилди. Унда айнан экспортер резидентлар ўз фаолиятларини кенгайтиришлари учун Тошкентдан қолишмайдиган шароитлар яратилганини ушбу видеода кўришингиз мумкин.
Шу билан бирга, Тошкентдан кўра Наманганда бошқа харажатлар ҳам анча камроқ бўлади. Ўз устида ишлаб, ҳаракат қиладиган ёшлар ҳам анча кўп, чет тилларини ўрганишга эса Ибрат домлани авлодларида ўзига хос мойиллик ҳам бор.
Марҳамат, IT Park экспортер резидентлари ушбу янги имкониятдан фойдаланинг!
PS. Бошқа ҳудудлар раҳбарлари томонидан ҳам Наманганнинг бу ижобий тажрибаси кенгроқ жорий этилса, албатта, ўша ҳудудларда ҳам хизматлар экспорти ошиши билан биргаликда, кўпроқ ёшларга юқори даромадли ишчи ўринлари яратилишига ёрдам бўлади.
https://www.facebook.com/watch/?v=743983234530712
>>Click here to continue<<