TG Telegram Group & Channel
Sherzod Shermatov | United States America (US)
Create: Update:

Чет элга масофавий хизматлар кўрсатаётган компаниялар расмий фаолиятининг кенгайиши чет тилини биладиган ёшларимизга кўпроқ юқори даромадли иш жойларининг яратилишига имконият очаяпти

Авваллари Самарқанддаги чет элга масофавий хизмат кўрсатувчи компаниялар имкони борича расмий фаолият кўрсатмасдан ишлашга ҳаракат қилишар эди. Ўтган йили битта шундай тўйхонанинг ичида ёпиқ ишлайдиган BPO компаниясини расмий IT Park резиденти сифатида рўйхатдан ўтказишга кўндирган эдик. Кейин АҚШдаги Ватандошлар билан қатор учрашувларда ҳам айнан расмий ишлашни норасмий ишлашдан афзалликлари ҳақида тушунтириб ўтдик.

Бу сафар Самарқандда 3 та янги рўйхатдан ўтган IT Park резидентлари - BPO компаниялар фаолияти билан танишдик. Ҳаммаси инглиз тилида равон сўзлайдиган мутахассислар кераклигини алоҳида таъкидлашди.

Улар орасида UZB Freight Inc нинг Самарқанддаги хизмат кўрсатадиган корхонаси “MAROKAND KHUMO SERVICES” MCHJ алоҳида эътиборга лойиқ, менимча. Биринчидан АҚШдаги брендининг номидан ҳам ҳақиқий ватанпарвар инсонлар томонидан компания юритилиши эътиборни тортади: https://uzbfreight.com
Иккинчидан, улар хавфсизлик талаблари юқори бўлган товарларни ташишга ихтисослашишгани туфайли бошқа умумий BPO компанияларидан кўра, хизматлари хажми ўсишининг юқорироқлиги сабабли ҳозирги 40дан ошиқ ходимларини яқин йилларда 10 бараварга оширишни режа қилишмоқда. Улар фақат инглиз тилида равон сўзлашадиган, масъулиятли ва муомалали ёшларни излашмоқда: https://www.instagram.com/p/CzHivM4J5Ae/?hl=en

Барча чет элдаги ватандошларимизни ҳам шу каби масофавий хизматларни кўпайтириш орқали ёшларимизга юқори даромадли иш ўринлари яратишга қаратилган Президентимиз Фармонлари билан берилган имкониятлардан фойдаланишга чақирамиз, батафсил: www.centralasia.tech

>>Click here to continue<<

Sherzod Shermatov

Share with your best friend
VIEW MORE

United States America Popular Telegram Group (US)