Бу тайинловлар, ишдан олувлар шунақанги қалтис мавзуки... Ҳеч ҳам булар ҳақида ёзгим келмайди, ҳатто ўзим биринчи манба бўлишим мумкин бўлган ҳолларда ҳам. Чунки бу масалада биринчи бўлишдан кўра ҳақ бўлиш, яъни тез эмас, тўғри маълумот тарқатиш муҳимроқ. Айнан тайинловлар мавзусида бу қийин иш.
Бирдан қайсидир аноним каналда чиққан хабарни сенга отишади, шошиб қоласан, биринчи бўлгинг келади, сендан улашишларини, сенга ҳавола беришларини истарсан балки ва... хато қиласан.
Маслаҳат: шошманглар. Сув ўз ўзанида оқади барибир. Кимнингдир лавозими ўзгарса, эртасига ҳам ўша лавозимда ўтиради камида, индинига ҳам. Яъни хабар долзарблиги йўқолмайди. Асосийси, ишининг натижаси бўлсин ва халққа манфаатли бўлсин.
@shahnozxon
>>Click here to continue<<