Муҳримнинг пости тушкун кайфиятни баттар тушкунлаштирди. Бироқ ҳақиқат шу – нима дея оламиз? Дунё яна урушқоқ, серзарда, бир-бирига ишонмайдиган одамлар маконига айланди.
Кеча ўғлим билан шу ҳақида суҳбатлашгандик.
Нуриддин: Ойи, булар ҳаммаси яна уришяпти. Нимага деб ўйлайсиз?
Мен: Билмасам, ўғлим, нотўғри одамлар сиёсатга келса, шунақа бўлса керак.
Н: Россия майли, лекин Америка бошига келган Трампни одамларнинг ўзи сайлади, демократик йўл билан келди-ку. Демак, одамларнинг кўпчилиги урушни ёқлашяпти. Уруш нималигини кўрмаган авлод келди, она. Булар урушни ҳазил деб ўйлашяпти.
Мен: Балки... Урушнинг фожиалари ҳақида шунча шоҳ асарлар яратилди: ёзилди, суратга олинди. Таъсир қилмай қўйди-я.
Н: Ҳозирги одамлар "Инстаграм", "Тик-ток"да, киноям кўрмаяпти, китоб ҳам ўқимаяпти. У ерда эса урушга қарши тарғибот йўқ, урушнинг ўзи бор. Масалан, Ғазодан, Украинадан бомба тушган шаҳарлар, яраланган одамлар, ўлганлар видеолари чиқиб ётибди. Қанча кўп қонли видеолар чиқса одамлар шунчалик урушқоқ бўлиб кетяпти.
Мен: Ҳаа, парадокс. Мана адабиёт, санъат нимага керак. Улар реалликни шундай кўрсатмайди, улар реалликни эзгуликка хизмат қиладиган тарздаги талқинини олиб чиқади. Ахборот – бу ҳали эзгулик дегани эмас. Уни санъат эзгуликка айлантира олади.
Шунақа суҳбатлар билан бугунги урушларнинг сабабини она-бола ўзимизча изладик.
Лекин яхши ишлар бўлмаяпти. Ҳамма қуролланиш жазавасига тушяпти. Охири бахайр бўлсин!
@shahnozxon
>>Click here to continue<<