Ёшларнинг энг севимли танловларидан бири — “Бўзатов FEST” янги истеъдод эгаларини кашф қилди
Давлат раҳбарининг ёшлар салоҳиятини юзага чиқариш бўйича ташаббуси асосида йўлга қўйилган “Бўзатов FEST” танловнинг 2025 йилги республика босқичи 3-7 июнь кунлари илк бор Тошкент шаҳрида юқори атмосферада бўлиб ўтди.
Катта тайёргарлик, кучли рақобат ва унутилмас лаҳзаларга бой бўлган финалда янги ёш истеъдод эгалари аниқланди.
Бир неча йиллардан бери шахсан ўзим ҳам бу танловнинг мухлисиман. Аввалги йилларда финални кузатиб бориш имконим ҳам бўлган. Танлов ҳақида кўп яхши гапларни айтишим мумкин. Чекка қишлоқлардаги истеъдодларни топиш ва кашф қилишда, уларни муносиб рағбатлантириб, кейинги поғоналарга кўтарилишларида энг яхши кўприк вазифасини ўтаб келмоқда. “Бўзатов FEST” танловини аллақачон брендга айланиб улгурган, истеъдодли ёшларнинг фабрикаси, деган бўлардим.
Видеодаги йигит “Ёшлар овози” — Бўзатов FEST танловининг бу йилги мавсумида 16-22 ёш тоифасида эстрада йўналишида биринчи ўринни қўлга киритган хоразмлик Қодирберган Аминбаев бўлади. Ажойиб ижродан сиз ҳам баҳраманд бўлинг.
@shahnozxon
>>Click here to continue<<