#Кино
Ушбу филм Оскар ва Олтин Глобуснинг энг яхши ҳориж филм номинациясида ғолиблик учун курашган.
Филм ушбу мукофотларни қўлга кирита олмаган бўлса ҳам кино танқидчилар томонидан илиқ қабул қилинди. Мадс Миккелсен ижросидаги образ сизда чуқур таасурот қолдириши шубҳасиз.
Даниянинг чекка бир қишлоғида яшовчи оддий ўқитувчи хотини билан ажрашгач фарзандини оталиқга олиш учун ҳаракат қилмоқда. Унинг хаётига ҳавас қилиб бўлмайди.
Кунлар ўтади, ҳаммаси яхшилана бошлайди. Унинг хаёти ҳам секин аста изига туша бошлади. Кўринишидан ҳаммаси шундай давом этадигандек.
Лекин кунларнинг бирида унга шундай туҳмат қилинадики ундан ҳатто энг яқинлари ҳам нафратлана бошлайди. Қишлоқ жойда бунақа тамға билан яшаб кетиш осон эмас.
Кучли драма, оғир драма. Жудаям тавсия этилади.
>>Click here to continue<<


