“Трастбанк”нинг маҳаллаларда илм зиёсини улашиш ташаббусидан барча бирдек мамнун бўлмоқда
2024 йилда “Трастбанк” ташаббуси билан пойтахтимиздаги “Ал-Хоразмий”, “Белтепа”, “Бешқайрағоч”, “Бўстон”, “Камолон дарвоза”, “Гулобод” маҳаллаларида шинамгина кутубхоналар ташкил этилган эди. Жорий йилда бу саъй-ҳаракатлар давом эттирилиб, Бектемир туманидаги “Ийк ота” маҳалласида ҳам кўркам кутубхона фаолияти йўлга қўйилди.
Бугун мазкур зиё масканлари китобхонлар билан гавжум. Миллий ва жаҳон адабиёти дурдоналари, болалар учун қизиқарли асарлар тўплами, қолаверса, маънавий-маърифий ва тарбиявий аҳамиятга эга жами 7 мингга яқин китоблар ёшу кексада бирдек қизиқиш уйғотмоқда.
Маҳаллаларда кутубхоналар ташкил этилиши янги иш ўринлари яратилишига туртки бўлди. Ушбу ҳудудда истиқомат қилувчи, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган шахслар, қолаверса, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турувчи 7 нафар фуқаронинг бандлигини таъминлашга эришилди.
Хулоса ўрнида “Трастбанк”нинг маҳаллаларда илм зиёсини улашиш ташаббусидан барча бирдек мамнун бўлмоқда, тўғри бўлади. Яна батафсил видеода танишишингиз мумкин.
Видеони кўриш учун: https://www.youtube.com/watch?v=ynuhZXRvOeU
👉 @r_kusherbayev
>>Click here to continue<<
