❗️Хитойда амалдор порахўрлик учун ўлим жазосига ҳукм қилинди
Хунан провинцияси Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши собиқ раиси ўринбосари Дай Даожин 15 млн доллардан ортиқ пора олгани учун ўлим жазосига ҳукм қилинди.
Суд ҳукми 24 июнь куни Чжухай шаҳрида эълон қилинди. Унинг шахсий мулки мусодара қилиниб, сиёсий ҳуқуқлари умрбод чекланди.
⚖️ Ҳукм ижроси 2 йилга кечиктирилди. Бу муддатдан сўнг жазо умрбод қамоқ билан алмаштирилиши мумкин.
👉 @r_kusherbayev
>>Click here to continue<<
