Эҳтиёт бўлинг, фирибгарлар
Янгича фирибгарлик чиқди, бировнинг аккаунти олинади, унинг барча танишларига картамга пул ташлаб туринг деб ёзиб чиқади, улар орасида кимдир пулни кўчириб беради, кўчириб берган одамдан иложи бўлса яна керак бўлиб қолди деб яна пул тушириб беришни илтимос қилади.
Карта ўлган одамнинг ёки бирор бомжнинг номида бўлади! Секин пул ечиб олинади, шу билан пулга ухладингиз. Ҳозиргина бизнинг шогирдлар шунга тушиб қолишибди. Ҳа, овозни ўхшатиб телефон қилишлари ҳам мумкин, буни сунъий интеллект бажариб беряпти.
Овоз бирга бир, бирданига пул кўчириб берманг. Шахсий савол берсангиз, бирданига тутилиб қолади.
Бектош Хатамов
@platformauzb
>>Click here to continue<<