TG Telegram Group & Channel
Orif Tolib | United States America (US)
Create: Update:

Жағ, даҳан, ияк, чакак: фарқи нимада?

#Сўраган_эдингиз

Юқоридаги сўзларнинг барчаси – одам аъзосини англатувчи сўз. Маъноси бир-бирига яқин, баъзида уларни алмашлаб ҳам қўллаш мумкин. Хўш, уларнинг луғавий маъноси қандай:

Жағ – одам ва ҳайвонларда калланинг тишлар ўрнашган суяги.

Даҳан – оғиз. Икки лаб ва уларнинг бир-бирига тегиб турган жойи ва атрофи.

Ияк – пастки жағнинг ҳар икки томони қуйилиб келиб бирлашган жойи. Пастки жағ.

Чакак – пастки жағ.

Бу сўзлардан жағ, ияк, чакак маънодош бўлса-да, ҳар доим ҳам бир-бирининг ўрнида қўлланавермайди. Масалан:

Жағи тинмайди – чакаги тинмайди – ияги тинмайди 🤦🏻‍♂️
Жағ пайлари – чакак пайлари 🤔 – ияк пайлари 🤔

@oriftolib

>>Click here to continue<<

Orif Tolib

Share with your best friend
VIEW MORE

United States America Popular Telegram Group (US)