TG Telegram Group & Channel
Orif Tolib | United States America (US)
Create: Update:

Қош қўяман деб кўз чиқармаслик ҳақида

Адабий нашрларда ишлаган пайтларим ёш қаламкашларнинг ёзганларида, айниқса шеърларида шунга ўхшаш ҳолатларга кўп дуч келардим. Муаллиф ўзи билмаган ё маъносини чала билган сўзни ўзи истаган мазмунда қўллайверади. Натижада кулгили ёки қўпол маънолар чиқиб қолади. Бунга ўхшаш ҳолатлар оддий ёзишмаларда ҳам кузатилади.

Яқинда бир мақтов гапга кўзим тушиб қолди. Умумий мазмуни бундай:

“Сиз каби раҳбар билан юксак натижаларга эришиш мумкин. Ходимларни доим қўллаб-қувватлаб, руҳлантириб турасиз. Балиқ бошидан, дейишади... Сизга ҳурматим чексиз. Омад сизни тарк этмасин”.

Аввало мақтовни оммавий айтмаган яхши. Ҳатто одамнинг ўзига ҳам. Жуда зарур бўлса, уни ҳаволантирмайдиган, хижолатга солмайдиган маънода эътироф қилиб қўйиш мумкин. Лекин кўпинча шу ҳам ортиқча.

Хуллас, юқоридаги гапда “Балиқ бошидан, дейишади” жумласи кўзланган мақсадга зид. Чунки мақолнинг тўлиғи “Балиқ бошидан сасийди” кўринишига эга ва салбий мазмун ташийди. Мақтов гапда бу иборанинг туриши мутлақо ортиқча. “Сиз бошчилигингизда ҳамма ёқнинг расвоси чиқди. Лекин сизни ҳурмат қиламан” деганга ўхшаш гап бу 🙃.

Бу ҳолатнинг оти қош қўяман деб кўз чиқариш дейилади.

@oriftolib

>>Click here to continue<<

Orif Tolib

Share with your best friend
VIEW MORE

United States America Popular Telegram Group (US)