Агар ва агарда
Агар гапнинг мазмун-моҳияти, ифода қувватига таъсир этмаса, ортиқча сўз ва қўшимчалардан воз кечиш керак. Агарда сўзидаги -да ана шундай ортиқча қўшимчалардан.
Тўғри, сўзни агарда шаклида қўллаш хато эмас. Лекин яхши матннинг сифатларидан бири лўндалигидир.
Баъзан агарда сўзидан кейин келадиган сўзда ҳам -да қўшимчаси бўлади. Бир хил қўшимчаларни кетма-кет қўллаш жумланинг равонлигини камайтиради:
Агарда бу маъқул келмаса, ўз танловингиздан фойдаланинг. 🧐
Агар бу маъқул келмаса, ўз танловингиздан фойдаланинг. ✅
Агарда сенда вақт бўлганида, бирга бозорга борардик. 🧐
Агар сенда вақт бўлганида, бирга бозорга борардик. ✅
Агар вақтинг бўлганида, бирга бозорга борардик. ✅✅
Вақтинг бўлганида, бирга бозорга борардик. ✅✅
@oriftolib
>>Click here to continue<<