TG Telegram Group & Channel
Муҳрим | United States America (US)
Create: Update:

Бухоро марказида бир дунё иморатларни бузиб, ўрнига ясама тарихий шаҳарча қурмоқчи бўлаётганлар - Бухоронинг ҳам, Ўзбекистоннинг ҳам душманлари. Албатта, бу душманлар кун тартибида ўзбекистонликларни рози қилиш, ўзбекистонликлардан розилик олиш деган масала йўқ. Камига ЮНЕСКОни ҳам рози қилишмабди. Ваҳоланки, ЮНЕСКО кўрсатган ҳурмат-эътибор (уни ўзининг Бутунжаҳон мероси рўйхатига қабул қилгани) - Бухоронинг қийматини ошириб турган нарсалардан бири.

Бир тарафда давлат хизматчилари ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатидаги Ўзбекистонга алоқадор объектларни кўпайтиришга уриниш билан овора – неча минг йиллик қўрғону қалъаларни, бетакрор табиий маконларни халқаро ташкилотнинг у ёки бу рўйхатларига киритиш учун жон олиб, жон беради. Бошқа тарафда эса ичимиздаги душманлар ЮНЕСКО рўйхатларидаги энг катта жавоҳирларимиз ҳудудида зараркунандалик қилади.

10 йилча аввал Шаҳрисабзни реставрация эмас, реконструкция қилиб ташлашганида, ЮНЕСКО уни ўз рўйхатидан чиқариб ташлаш билан таҳдид қилган, аммо охир-оқибат кўнгилчанлик қилганди. Чакки қилган ўшанда ЮНЕСКО – Шаҳрисабзнинг тарихийлигини йўқ қилган душманлар ўшанда муносиб жазоланганида эди, ҳозир, эҳтимол, тарихий шаҳарларимиздаги қурилишлар етти эмас, етти юз марта ўйланиб, кейин бошланган бўларди.

Лекин ҳали ҳам кеч эмас. ЮНЕСКО энди жазоласин – ҳозир бўлаётган ишлар учун Бухорони ўз рўйхатидан чиқариб юборсин. Ичимиздаги душманларни тор-мор келтиришнинг бошқа чораси йўқ, назаримда.

P.S. Албатта, Бухоро ЮНЕСКО рўйхатидан чиқариб ташланса, душманлар кейин Пои Калонни ҳам бемалол бузиб, йўқ қилиб ташлаш имконига эга бўлади – буни ҳам инкор қилиб бўлмайди. Лекин мендаги умид шуки, Бухоро ЮНЕСКО рўйхатидан чиқариб юборилса, ичимиздаги душманларни йўқ қила оладиган ички имкониятларимиз ишга тушар, душманларга қарши кураша оладигалар уйғонар.

P.P.S. Менимча, фантастикалар ҳам чорасизликдан туғилади ўзи.

>>Click here to continue<<

Муҳрим

Share with your best friend
VIEW MORE

United States America Popular Telegram Group (US)