TG Telegram Group & Channel
Mehrob.uz | United States America (US)
Create: Update:

Жаннатдаги дарахтнинг номи

Савол: Қуръонда Одам алайҳиссаломга жаннатда ейишдан қайтарилган дарахтнинг номи зикр қилинмаган. Лекин “Қисасул анбиё” китобида уни “буғдой дарахти” деб ўқидим. Бу маълумот тўғрими?

📥 Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, тўғри. Шунақа гаплар бор. Баъзи тобеинлардан унинг у ёки бу дарахт экани ривоят қилинган. Улар аввалги қавмлар – аҳли китобларнинг ривоятига таяниб айтилган гаплар. Лекин ҳадисларда унинг аниқ бир нарса экани собит бўлмаган.
Аллоҳ таоло Ўз китобида унинг нима эканини аниқ келтирмади. Сабаби, биз воқеанинг бошқа тарафига эътибор қаратишимиз керак. Ундаги муҳим нуқта шайтон азалдан одамга душман экани, унинг васвасаларига қулоқ солмаслик кераклиги, Ҳақ таолонинг барча буйруқларига итоатли бўлиш лозимлигидир. Агар унинг қайси дарахт эканини билишнинг инсонларга фойдали жиҳати бўлганида, Қуръони карим ёки ҳадиси шарифларда баён қилинган бўлар эди (Имом Табарий тафсири асосида). Валлоҳу аълам.

“Фатволар тўплами”дан.

Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM

>>Click here to continue<<

Mehrob.uz

Share with your best friend
VIEW MORE

United States America Popular Telegram Group (US)