«ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ – МАЪРИФАТ»
шу ғоя асосида навбатдаги тадбир ташкил этилди
Бугун, 26 июнь куни «Минор» жоме масжиди имом-хатиби Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий Янги ҳаёт туманида «Жаҳолатга қарши – маърифат» шиори остида ташкил этилган тадбирда иштирок этдилар.
Тадбирда Янги ҳаёт тумани 329-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчилари, ота-оналар ва маҳалла фаоллари иштирок этди.
Устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий “Фарзанднинг ахлоқий тарбиясида ота-оналарга тавсиялар” мавзусида суҳбат қилиб бердилар.
Учрашув охирида иштирокчилар томонидан берилган саволларга батафсил жавоблар қайтарилди.
Самимий ва манфаатларга бой ўтган учрашув хайрли дуолар билан якунланди.
@mehrob_uz
>>Click here to continue<<
