TG Telegram Group & Channel
MA-News | United States America (US)
Create: Update:

Навбатдаги мурожаат эса Фарғона вилояти, Марғилон шаҳрида яшовчи фуқаро Мирзажонов Шерзод Тўлкуновичдан экан, (1987 й.т.) оилали, 4 нафар фарзанднинг отаси. Мурожаатни ўзгартирмай жойлайман:

"Қизим Марғилон шаҳридаги 30-мактабда 9-А синфида ўқийди. Шу йилнинг 18-апрел куни ўқитувчиси томонидан дарсга бегона синф болалари киришига йўл қўйилгани туфайли синфхонада муҳит ўзгарган ва натижада шовқин бўлган.
Ўқитувчи бунда қизимни айбдор деб билиб, икки маротаба тарсаки туширган. Қизим алам устида, ҳам қўркиб кетиб ўқитувчига "урманг мени!" деб баланд овозда гапирган.

Ўқитувчи қизимни ушлаб отиб юборган . Боши деворга урилиши натижасида қизим ҳушини йўқотган .
Ўзига келгунича ҳечким чиқмасликни ва бировга айтмасликни тайинлашган. Биринчи ёрдамни ўқувчи қизлар кўрсатишибди... Ўша вақтда мактаб шифокори ҳам бўлмаган экан. Бизга эса кечроқ, ўзига келганидан кейин хабар беришибди. Ҳатто тез ёрдамга мурожат қилишмабди.

Қизим интизомли, аълочи, барча фанлар ўзлаштирган. Инглиз тилини мукаммал ўрганган. Бироқ ўша кундан бери касалхонада даволаняпти. Шифокорлар сатрасеня (мия чайқалиши) ташхисини қўйишди.

Ҳозирги кунда бу воқеага мактабда гувоҳ бўлган ва ёрдам берган ўқувчиларига қаттиқ тайинланиб, ҳолатни мактаб томонидан яширишга уринишлар бўляпти.

Ушбу воқеа юзасидан Президент апаратига, Республика прокуратурасига, ИИВ га, Халқ таълими вазирлигига, Марғилон ХТБ раҳбарига мурожаат қилдим. Бироқ ҳали ҳеч қандай натижа бўлмаяпти. Ушбуни ёритишингизни сўрайман. Зора тегишли ташкилотлар назоратга олишса. Фарзандимни шу ҳолга келтиришадию, чора кўримайдими, деб мурожаатчи Мирзажонов Шерзод Тўлкунович."

Ҳурматли кузатиб борувчи, бу ҳолатга нима дейсиз? Балки расмийларда қандайдир муносабат бўлгандиру, ўқувчи қизимизнинг ота-онасига етиб бормагандир? Балки иккинчи томонда бошқача фикрлар бордир? Ҳар нима бўлганда ҳам иккинчи томон алоқага чиқсалар, уларнинг ҳам масалага қарашларини ёритишга тайёрмиз. Воқеа қизимизнинг отаси айтгандек бўлганми ёки бошқача бўлганми, шунда аниқлик киритиш мумкин. Умид қиламизки, Марғилондаги 30-мактаб раҳбарияти ушбу позициямизни тўғри тушунадилар.

Эринмай ўқиганингиз учун раҳмат!

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

>>Click here to continue<<

MA-News

Share with your best friend
VIEW MORE

United States America Popular Telegram Group (US)