TG Telegram Group & Channel
Лаа илааҳа иллаллоҳу | United States America (US)
Create: Update:

📚📖📚НИЛ ДАРЁСИГА БУЙРУҚ БЕРГАН ҲАЗРАТИ УМАР

Мисрнинг Нил дарёси бир тошиб оқарди, бир суви камайиб қоларди...
Ҳазрати Умарнинг халифалик даврларида Нилнинг суви камайиб, деҳқончилик орқасидан кун кўрадиганлар оғир аҳволга тушиб, очарчилик хавфи туғилди. Шунда, Миср аҳлидан вакиллар халифанинг олдига келиб, ушбу ҳолатдан арз қилишди.
Халифа Умар дарров бир хат ёздилар: " Эй Нил, Аллоҳ таолонинг амри билан тўлиб оқ!" ва бу хатни дарёга ташлашни буюрдилар.
Хат Нилга ташланди ва эртасидан дарё яна аввалгидек тўлиб-тошиб оқа бошлади.
Барча тарихчилар, айниқса тариқат аҳли бу воқеани айнан шундай ёки деярли шундай тасвирлайдилар.
Гўёки, Нил дарёси халифа Умарнинг буйруғига бўйсунгандек.
Чунки, воқеанинг халққа кўринган томони айнан ёки деярли шундай бўлган эди.
Аммо ҳеч ким Ҳазрати Умар дарёга хат ёзишдан олдин Аллоҳ таолога юкиниб, ҳожат намози ўқиб, дуолар қилиб ялиниб-ёлборганларини айтмайди. Нега?
Чунки, бу кўзлардан панада, ҳилватда содир бўлган ва фақат Робб билан қули ўртасидаги сир эди.
Ҳазрати Умар хат ёзишдан олдин Роббул оламийнга муножот билан юзланиб, уммат учун дуолар қилиб, йиғлаб-ёлборганларини ҳеч кимга айтмаганлар. Зотан, бу айтиб мақтаниладиган, риёга йўл очиши мумкин бўлган ҳол ҳам эмасди: бандаси уммат учун холис дуо қилди, Роббул оламийн унинг нидосини эшитиб, дуосини ижобат этди ва Нил дарёси бутун оламларнинг Холиқи бўлмиш У Зот таолонинг амри-буйруғи билан тўлиб-тошиб оқа бошлади.

Дарвоқеъ, ҳазрати Умар Робб таолога дуо-илтижолар қилганларини ҳеч кимга айтмаган бўлсалар, сиз қаердан биласиз воқеа айнан шундай бўлганини, деган савол кўнглингизга шубҳа солса, асло хавотир олманг: аниғи қандай бўлганини мен ҳам билмайман.
Илло, ақийда илмига, шариатга кўра, дунёдаги ҳеч бир воқеа-ҳодиса Аллоҳ таолонинг ихтиёрисиз рўй бермайди.
Шу қатори, азиз-авлиёларнинг турли кароматли ишлари ҳам Роббул оламийннинг амри, рухсати, инъоми билан юзага чиқади. Демак, инсон зоти тарафидан қилинган ҳар қандай ғайритабиий бир ишни кўрганимизда, мўмин ўлароқ, бу ишлар албатта борлиқнинг Яккаю Ягона Ҳукмрони бўлган Роббул оламийннинг ишидир, деб билишимиз лозим.
Ана шунда, шахсларга сиғинмаймиз, балки у кимсаларга бундай кароматлар ато қилган Аллоҳ таолога сажда қиламиз.

@laa_ilaaha_illallohu

>>Click here to continue<<

Лаа илааҳа иллаллоҳу

Share with your best friend
VIEW MORE

United States America Popular Telegram Group (US)