Дунё
Ўзин олим дермиш амали риё,
Эзгуликни эса қолдиргай доно,
Нафсинг жиловини тортмасанг мудом
Қўйнингга пуч ёнғоқ тўлдиргай дунё!
Музлагай офтоб ҳам бедардни кўрса,
Нафсига тобланиб, керилиб юрса,
Кутмаган синовлар беҳосдан келса,
Ношукур чопонин кийдиргай дунё!
Мазлум либосини мунофиқ кийса,
Худонинг сўзини эрмаклаб қўйса,
Даъвоси олим лек нодонлик қилган
Жоҳилни эгарга миндиргай дунё!
Одамий сўзини булғаса одам,
Юраклар қорайса ҳайвоний ҳирсдан,
Маҳшарда эллик минг йил тутиб мотам,
Барчани устидан кулдиргай дунё!
Бизнинг борлигимиз тасодиф эмас,
Вақт ўтиб борсаки одам тушунмас,
Қазои қадар хақ, кетганлар қайтмас,
Ҳисобдан адашмай ўлдиргай дунё!
Қўйнингга пуч ёнғоқ тўлдиргай дунё!
Хуршида Намазбаева шеъри
Урунгач, Нефрит кули
hottg.com/khurshida_ergashevna
>>Click here to continue<<