СУҲАЙБ ФОЙДА КЎРДИ!
Суҳайб Румий ҳижрат қилишни хоҳлади. Буни эшитган Қурайш мушриклари унга таъна қилишди:
– Келганингда бечораҳол қашшоқ эдинг. Бу ерга келиб бойиб кетдинг. Шу даражага етиб қолдинг.
Энди мол-мулкларингни олиб чиқиб кетмоқчимисан? Аллоҳга қасамки, бунақаси кетмайди!
– Хўп. Агар молу мулкимни сизларга ташлаб кетсам, мени холи қўясизларми? – деб сўради Суҳайб.
– Ҳа, – дейишди.
– Молимни сизларга бердим, – деди у ва мол-мулкини топшириб йўлга тушди. Бу хабар Сарвари коинотга етиб келганда илтифот айладилар:
– Суҳайб фойда кўрибди! Суҳайб фойда кўрибди!
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
>>Click here to continue<<