TG Telegram Group & Channel
Human.uz | Rasmiy kanal | United States America (US)
Create: Update:

Қозоқ дипломатининг аёли 10 йил давомида калтакланганини айтди. Элчи маслаҳатчиси БААдан чақириб олинди

Карина Мамаш "NeMolchi.kz" зўравонлик қурбонларига ёрдам бериш жамғармасига унинг эри, Қозоғистоннинг БААдаги элчисининг маслаҳатчиси Сакен Мамаш уни ўн йил давомида зўрлаб, калтаклаганини айтиб берган.

“Давлатимиздан ёрдам сўрайман. Мен жим туришдан чарчадим. Мен чидашдан чарчадим. Ўн йилдан бери мени зўрлаб, калтаклаб келади. Мен хавф остидаман, унинг ёнида болаларим хавф остида”, - дейди Карина Мамаш.

Аёлнинг сўзларига кўра, бир неча кун аввал Сакен меҳмонга келган опасини ҳам калтаклаган.

"Мен эримнинг дипломатик мақомидан маҳрум этилишини ва менга нисбатан қилган барча ҳақоратлари учун қамоққа ташланишини истайман", деди жабрланувчи фондга.

Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги БААдаги ходимини чақириб олди, деб ёзади Орда.

"Энди ҳуқуқ-тартибот идоралари унинг иши билан шуғулланади", - дея таъкидлади департамент.

@humanuzofficial

>>Click here to continue<<

Human.uz | Rasmiy kanal

Share with your best friend
VIEW MORE

United States America Popular Telegram Group (US)