TG Telegram Group & Channel
Human.uz | Rasmiy kanal | United States America (US)
Create: Update:

Бразилиядаги сув тошқинларида 29 киши ҳалок бўлди

Мамлакатнинг энг жанубий штати, Уругвай билан чегарадош Рио-Гранде-ду-Сулда 29 апрель куни бошланган ёғингарчилик туфайли сув тошқинлари содир бўлди, деб ёзади Metrópoles газетаси. Ўлганлар сони 29 кишига етди, яна 60 киши бедарак йўқолган, деди штат губернатори Эдуардо Лейте.

Нашрнинг қайд этишича, сув тошқини жами 213 та шаҳарни қамраб олган, 10 мингга яқин киши уй-жойидан айрилган. CNN Brasil маълумотларига кўра, 300 минг аҳоли электр таъминотисиз қолган. Штат пойтахти Порту-Алегри энг кўп зарар кўрди.

Бир кун аввал Рио-Гранде-ду-Сул штати расмийлари Сан-Мигел тўғони портлаш хавфи туфайли Бенто-Гонсалвес ва Пинто-Бандейра шаҳарлари аҳолисини огоҳлантирган эди. Аҳолига эвакуация қилиш тавсия этилди. Рио-дас Антас дарёсидаги яна бир давлат тўғони сув тошқини туфайли вайрон бўлди.

@humanuzofficial

>>Click here to continue<<

Human.uz | Rasmiy kanal

Share with your best friend
VIEW MORE

United States America Popular Telegram Group (US)