TG Telegram Group Link
Channel: Hudud Inform
Back to Bottom
❗️Пойтахтда юк автомобилларининг ҳаракатланиши 2 кунга тўлиқ чекланади

Бу хақда Тошкент шаҳар ИИВ ахборот хизмати маълум қилди.

Рамазон ҳайити муносабати билан пойтахтимизда хавфсизлик чораларини кўриш мақсадида жорий йилнинг 9 апрель куни соат 17.00 дан 10 апрель соат 17.00 гача Тошкент шаҳрига юк автомашиналарининг кириши ва шаҳарда юк автомашиналарининг ҳаракатланиши тўлиқ чекланади.

📌Авария-қутқарув хизматлари машиналари ва махсус транспорт воситалари бундан мустасно.

https://hottg.com/hudud_inform
❗️Бугун Нукус  шаҳрида «Кичик бизнесга кўмаклашиш ҳудудий маркази» биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Тадбир доирасида «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ Ахборот хизмати томонидан журналистлар учун Пресс тур ҳам ташкил этилди. Оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик вакиллари янги марказда яратилган замонавий шароитлар билан танишдилар.

Нукусда иш бошлаган «Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази»да кичик бизнес лойиҳаларини танлаш, ташаббускорларни ўқитиш, молиялаштириш, ахборот билан таъминлаш, бизнес режалар ва техник иқтисодий асосларни ишлаб чиқиш, бозор топиш билан боғлиқ комплекс хизматларни кўрсатиш каби чора-тадбирлар амалга оширилади.

https://hottg.com/hudud_inform
❗️10 апрель соат 00:00 дан 7.30 гача пойтахтнинг айрим кўчалари ва йўлларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилади

Тошкент шаҳар ИИБ ахборот хизмати.

📌 Батафсил

https://hottg.com/hudud_inform
🔰Қонунчиликка кўра, ходимларга иш ҳақи тўлаш муддатлари жамоа шартномасида ёки ички ҳужжатда, улар мавжуд бўлмаганда эса меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган муддатларда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмас.

✔️Ходимларга ойлик иш ҳақи, қоида тариқасида, 16 кундан кўп бўлмаган танаффус билан икки қисмга бўлинган ҳолда (бўнакда ва қолган қисми миқдорида) тўланади.

⚠️ Ҳукумат томонидан иш ҳақи ойига бир марта тўланадиган ходимларнинг айрим тоифалари белгиланиши мумкин.

https://hottg.com/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙АОКА жамоаси барча ҳамюртларни қутлуғ Рамазон ҳайити билан самимий қутлайди!

Меҳр-саховат, покланиш, эзгулик, сабру-қаноат ва шукроналик ойида қилинган барча ибодат ва дуолар ижобатини берсин! Халқимизнинг юксак инсонпарварлиги ва ҳамжиҳатлиги бардавом бўлиб, юртимиздаги барча оилаларни қут-барака, фаровонлик ва хотиржамлик тарк этмасин!

https://hottg.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Сўқоқ" ёки "Қизилтоғ" каби манзилларга ҳордиқ чиқариш мақсадида борувчи фуқаролар диққатига!

Дам олиш кунларида тирбандликларни олдини олиш ҳамда ҳаракатни тўғри ташкил этиш мақсадида транспорт воситаларининг ҳаракатланиш йўналиши вақтинча ўзгарди.

https://hottg.com/hudud_inform
Дам олиш кунлари ёки ишланмайдиган байрам кунлари учун камида икки ҳисса ҳақ тўланади.

Ички ҳужжатларда икки ҳиссадан кўпроқ ҳақ тўланиши белгиланиши мумкин.

➡️ Дам олиш кунидаги ёки ишланмайдиган байрам кунидаги иш ходимнинг хоҳишига кўра бошқа дам олиш кунини бериш билан компенсация қилиниши мумкин.

📌 Дам олиш ёки ишланмайдиган байрам кунидаги иш учун ходимга ўзининг хоҳишига кўра бошқа дам олиш куни берилиши мумкин. Бунда ходимга бир ҳисса ҳақ тўланади.

⚠️ Ходим жадвалга ёки меҳнат шартномасига мувофиқ умумий белгиланган дам олиш кунларида (беш кунлик иш ҳафтасида шанба ёки якшанба кунлари ёки олти кунлик иш ҳафтасида якшанба куни) ишласа, дам олиш кунлари эса унга бошқа кунда берилса, умумий дам олиш кунларидаги иш учун бир ҳисса ҳақ тўланади.

https://hottg.com/hudud_inform
🔰 Қонунчиликка кўра, автомобиль бензини сотиб олиш бўйича қуйидаги шахслар учун ойлик пул компенсациялари тўловлари жорий этилган:

уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар;

уруш фахрийлари ва уларга тенглаштирилган шахслар;

меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги туфайли I ва II гуруҳ ногиронлар;

I ва II гуруҳ болаликдан ногиронлар.

⚠️ Бунда, компенсация суммасининг миқдори ҳар чоракда чакана савдодаги автомобиль бензини (чакана савдода энг кўп тарқалган) муайян маркасининг ўртача сотиш нархидан келиб чиқиб, 20 литр автомобиль бензини қиймати миқдорида Идоралараро тариф комиссияси томонидан белгиланади.

https://hottg.com/hudud_inform
Андижонда “откатчи”лардан бири ушланди

Давлат хавфсизлик хизматининг хабар беришича, Андижон туманида яшовчи фуқаро Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи шахс билан келишиб, йўл қурилиши соҳасида фаолият юритувчи тадбиркор ишончига кирган.

Улар юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали, тадбиркорга Асака туманидаги “4Р-112” автомобил йўлининг 4 км қисмига асфалтобетон қопламасини ётқизиш бўйича лойиҳани олиб беришни ваъда қилган.

Бунинг эвазига лойиҳа учун ажратиладиган 42 млрд сўмнинг 10 фоизини (4,2 млрд сўм) беришни сўраган.

ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари шахслардан бирини сўралган пулдан 20 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168 (фирибгарлик) ва 28,211-моддалари (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.

https://hottg.com/hudud_inform
❗️Одоб-ахлоқ қоидаларига кўра, давлат хизматчилари хизмат гувоҳномаларини сақлаш ва фойдаланиш тартибига қатъий риоя этиш, улардан хизматга алоқадор бўлмаган ҳолатларда фойдаланмаслик, шу жумладан, ваколатли шахсларга хизмат гувоҳномасини кўрсатиб, мавқеини суиистеъмол қилмасликка мажбур.

https://hottg.com/hudud_inform
Музаффар Арипов Пискент тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Бунгача у Тошкент вилояти ҳокимлиги Ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Туманнинг аввалги ҳокими Нодирбек Якубов ўз аризасига кўра эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

https://hottg.com/hudud_inform
#Биласизми

▶️ Вояга етмаган шахсни спиртли ичимликлар истеъмол қилишга, гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп ҳисобланмаган, лекин кишининг ақл-идрокига, иродасига таъсир қиладиган моддалар ёки воситаларни истеъмол этишга жалб қилиш:

БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача (3 млн 400 минг сўмдан 6 млн 800 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

https://hottg.com/hudud_inform
🚫 Қоида тариқасида, озиқ-овқат маҳсулотларига қўшиладиган 10 фоиздан ортиқ концентрацияли сирка кислотасини чакана савдода сотишга йўл қўйилмайди.

https://hottg.com/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси халқаро “Саян юриши” мусобақасини муваффақиятли якунлади

Халқаро армия ўйинлари доирасида ўтказилган мусобақада биринчи ўрин Россия Федерацияси, иккинчи ўрин эса Хитой Халқ Республикасига насиб этди. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбийлари кучлик учликдан жой олди.

https://hottg.com/hudud_inform
Кейинги йилларда мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида инсон ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Айниқса, хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини мустаҳкамлаш борасидаги изчил саъй-ҳаракатлар алоҳида эътиборга лойиқ.

Бу ҳақда фикр юритганда, жумладан, Президент томонидан 2023 йил 11 апрелда имзоланган “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун бу борадаги ислоҳотларни янги босқичга кўтарганини таъкидлаш лозим.

Ушбу Қонунга мувофиқ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 41-1-модда (шаҳвоний шилқимлик қилиш), 59-2-модда (оилавий (маиший) зўравонлик) ва Жиноят кодекси 126-1-модда (оилавий (маиший) зўравонлик), 141-3-модда (шахснинг шаънини ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда инсон ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилиш) билан тўлдирилди.

2024 йилнинг 1-чорагида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси (шаҳвоний шилқимлик қилиш) билан 318 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларнинг 97 нафарига жарима жазоси, 221 нафарига эса маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59-2-моддаси (оилавий (маиший) зўравонлик) билан 4 343 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларнинг 2 344 нафарига жарима жазоси, 1 999 нафарига эса маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.

Жиноят кодексининг 126-1-моддаси (оилавий (маиший) зўравонлик) билан 134 нафар шахс судланиб, уларнинг 51 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 83 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланди.

Жиноят кодексининг 141-3-моддаси (шахснинг шаънини ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда инсон ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилиш) билан 40 нафар шахс судланиб, уларнинг 13 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 27 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланди.

https://hottg.com/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Тошкент шаҳри ИИББ фирибгарликнинг янги туридан огоҳлантирди

Фирибгарлар асосан кексаларга қўнғироқ қилиб, фарзанди ёки яқин қариндоши «авария»га учрагани, ҳолатни ҳал қилиш учун пул кераклигини айтишмоқда.

https://hottg.com/hudud_inform
Рустам Сулаймонов Навоий вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. 

1982 йил Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида туғилган Р.Сулаймонов тайинловга қадар «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

https://hottg.com/hudud_inform
🔰 Қонунчиликка кўра, пилла етиштириш билан боғлиқ қуйидаги ишларда тўлиқ бир мавсум ишлаш пенсия тайинлаш учун бир йил меҳнат стажига ўтиши белгиланган:

тут уруғи тайёрлаш;
тут ниҳоллари ва тут кўчатлари етиштириш;
тут ипак қурти уруғларини инкубаторияларда жонлантириш;
тут ипак қурти парваришлаш;
тирик ва қуруқ пиллани саралаш;
тирик пиллани қуритиш;
пиллани қўл кучи ёрдамида ташиш;
пилладан намуналар олиш (лабораторияда саралаш учун);
уруғчилик корхоналарида капалакларни жинсларга ажратиш;
тут ипак қурти уруғларини микротаҳлилдан ўтказиш;
тут ипак қурти уруғларига ишлов бериш;
тут ипак қурти уруғларини қишлаш давридаги ишлар;
тут ипак қурти уруғларини қадоқлаш ва ёрлиқлаш.

https://hottg.com/hudud_inform
HTML Embed Code:
2024/05/01 04:48:53
Back to Top