TG Telegram Group Link
Channel: Hudud Inform
Back to Bottom
▶️ Резидент ва норезидент жисмоний шахсларга — қиймати 100 миллион сўмгача бўлган тайёр заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирмасдан, 100 миллион сўм ва ундан ортиқ бўлганларини йўловчи божхона декларацияси асосида Ўзбекистон божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсат этилган.

https://hottg.com/hudud_inform
🔰 Қонунчиликка кўра, ҳайдовчи мастлик ҳолати бўйича текширувдан бўйин товласа, 1 йилу 6 ойдан 3 йилгача бўлган муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади ва 5 млн 100 минг сўм миқдорида жаримага тортилади.

🔍 Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилса, 10 млн 200 минг сўм миқдорида жарима ёки 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилади.

✔️ Мазкур ҳуқуқбузарликнинг мопед, велосипед ҳайдовчи, уловли аравани бошқариб борувчи шахс томонидан содир этилиши 1 млн 20 минг сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

https://hottg.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қонунчиликка кўра кредит қарздорлигига нисбатан кредит шартномасида кўрсатилган фоизлар, пул мажбуриятини бажармаганлик учун ҳисобланадиган фоиз ва неустойка ҳисобланиши тўхтатилмоқда.

https://hottg.com/hudud_inform
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши фиқҳий қоидалар, фалакий ҳисоб-китоблар ва астрономик кузатишларга таянган ҳолда жорий йилда диёримизда Рамазон ҳайити 2024 йил 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши кутилаётганини маълум қилди.

https://hottg.com/hudud_inform
❗️Ходимлар Рамазон ҳайити муносабати билан 3 кун кетма-кет дам олишади

Президентнинг 2024 йилда қўшимча дам олиш кунларини белгилаш бўйича фармонига асосан 11-12 апрель кунлари барча ходимлар учун дам олиш куни этиб белгиланган.

Рамазон Ҳайит байрамининг 10 апрель кунига тўғри келиши муносабати билан, дам олиш кунлари кетма-кетлиги қуйидагича бўлади:

10 апрель, чоршанба — Рамазон ҳайити куни;
11 апрель, пайшанба — барча учун қўшимча дам олиш куни;
12 апрель, жума — 13 апрель, шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни.

Шунингдек,
• 13 апрель, шанба — барча учун иш куни;
• 14 апрель, якшанба — барча учун дам олиш куни бўлади.

https://hottg.com/hudud_inform
Тошкент метросида байрам кунлари поездлар ҳаракатланиш тартиби тўғрисида маълумот берилди.

«Рамазон Ҳайити» айёми кунида метро поездлари ҳаракати одатдагидан 1 соат олдин, яъни соат 04:00 дан йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди.

Шунингдек, байрам муносабати билан белгиланган қўшимча дам олиш кунларида (11,12,14 апрель) метро поездлари якшанба куни учун тасдиқланган жадвалда ва 13 апрель санасида эса, одатий иш кунлари учун белгиланган график асосида соат 05:00 дан ҳаракатланади.

https://hottg.com/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🐆Ҳисор қўриқхонасида фотоқопқон қор қоплонлари гуруҳини видеога олди

Қашқадарё вилоятидаги Ҳисор давлат қўриқхонасида фотоқопқонга қор қоплонлари гуруҳи муҳрланди, деб хабар берди Экология вазирлиги. Мушуксимонлар оиласига мансуб қор қоплони Ўзбекистонда 50-52 тани ташкил қилади. Ушбу жониворлар бугунги кунда ноёб тур ҳисобланиб, халқаро «Қизил китоб»га киритилган.

https://hottg.com/hudud_inform
Ҳудудлардаги тайинловлар

Одил Мусанов Жиззах Вилоятининг Арнасой тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бунгача у Жиззах вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчиси бўлиб фаолият олиб бораётганди.

Сардор Исакулов Тошкент вилоятининг Паркент тумани ҳокими лавозига тайинланди. Лавозимга тайинлангунга қадар у “Иссиқлик электр станциялари” АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

https://hottg.com/hudud_inform
Қонунчиликка кўра, камерал солиқ текширувини ўтказишда солиқ органларининг қуйидаги ҳуқуқлари бекор қилинган:

🔹солиқ тўловчининг ҳудудига кириш;

🔹солиқ тўловчининг ҳудудини ва биноларини кўздан кечириш;

🔹солиқ тўловчидан ҳужжатларни талаб қилиб олиш ва уни чақиртириш;

🔹солиқ тўловчининг ҳужжатлари ва буюмларини олиб қуйиш.

⚠️ Бундан ҚҚС суммаси ўрнини қоплашда (қайтаришда) ўтказиладиган камерал солиқ текширувлари мустасно.

https://hottg.com/hudud_inform
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонига шарҳ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, бағрикенглик, инсонпарварлик, меҳр-оқибат ва кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларнинг ёрқин ифодаси сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 109-моддаси 23-бандига асосан жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 426 нафар шахс афв этилди.

Афв этилган шахсларнинг 135 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 200 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 26 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 65 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

Афв этилганларнинг 11 нафарини чет эл фуқаролари, 50 нафарини аёл, 13 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар, 157 нафарини ёшлар (шулардан, 3 нафари вояга етмаганлар) ҳамда 5 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.

Фармон ижроси юзасидан афв этилган шахсларни оиласи ва яқинлари бағрига қайтариш, ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланишлари, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топишлари учун уларга кўмак бериш бўйича масъул вазирлик ва идораларга тегишли топшириқлар берилди.

https://hottg.com/hudud_inform
Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2024 йил Рамазон ҳайити (Ийдул фитр)нинг биринчи куни 10 апрель (шаввол ойи 1 куни) чоршанба кунига тўғри келиши тўғрисидаги қарорни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати хабар берди.

Шунга кўра 2024 йил 10 апрель чоршанба куни Рамазон ҳайити намози Тошкент вақти билан соат 06:10 да, бошқа вилоятларда намоз вақтидаги тафовутни инобатга олиб ўқилади.

Рамазон ҳайити намозини вилоятларда ўқиладиган вақтлари:

Андижон вилояти – 06:00

Наманган вилояти – 06:00

Фарғона вилояти – 06:00

Тошкент вилояти – 06:10

Тошкент шаҳри – 06:10

Сирдарё вилояти – 06:10

Жиззах вилояти – 06:15

Самарқанд вилояти – 06:20

Сурхондарё вилояти – 06:25

Қашқадарё вилояти – 06:30

Навоий вилояти – 06:30

Бухоро вилояти – 06:30

Хоразм вилояти – 06:50

Қорақалпоғистон Республикаси – 06:50

https://hottg.com/hudud_inform
Пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонлари диққатига

Фуқароларга қўшимча қулайлик яратиш, йўлларда пайдо бўладиган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида 10 апрел Рамазон ҳайити куни пойтахт жамоат транспорти (автобус ва метрополитен) соат 04:00 дан 10:00 га қадар йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади.

https://hottg.com/hudud_inform
Саломатлигингизда ўзгаришлар сезяпсизми? Эҳтимол бу кунлик рацион ва тўғри овқатланиш билан боғлиқдир.

Кунлик туз ва шакар истеъмоли миқдорини биласизми?

Неча маҳал ва қанча миқдорда овқатланиш мақсадга мувофиқ?
〰️〰️〰️〰️〰️

➡️ Юқоридаги инфографикада соғлом турмуш гарови бўлган соғлом овқатланиш алифбоси тақдим этилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ОКМК 1 чоракда 129,8 млн долларлик маҳсулот экспортини амалга оширди

Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан жорий йилнинг 1-чорагида 129 860 000 долларлик маҳсулотлари экспорти амалга оширилиб, прогноз 106,9%га бажарилди.

https://hottg.com/hudud_inform
Мис концентратидан мисни ажратиб олиш даражаси 98,4 фоизга ошади

Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг дунёдаги энг йирик лойиҳалардан бири 3-Мис бойитиш фабрикаси ишга тушганда йилига 1 млн тонна мис концентрати ишлаб чиқилади.

Комбинат томонидан ушбу концентратдан мис ва бошқа қимматбаҳо металларни ажратиб олишни янада ошириш мақсадида ўрнатилган янги замонавий технологиялар ёрдамида мис концентратидан мисни ажратиб олиш даражаси 98,4 фоизга етади.

Энг муҳими, янги қуриладиган металлургия мажмуаси атроф-муҳитга мутлақо зарарсиз, барча технологик жараёнлар тўлиқ ёпиқ бўлиб, ҳосил бўлиши мумкин бўлган зарарли шароитлар минимал даражада (зарарли газларни ушлаб қолиш 99,2-99,7%) бўлиши белгиланган.

Янги металлургия мажмуасида йилига 300 минг тонна мис ва 1,8 млн тонна сульфат кислотаси ишлаб чиқарилади. Сульфат кислотаси кимё, уран саноати, янги саноат корхоналари ишлаб чиқариш қувватларини янада оширишга замин яратади.


https://hottg.com/hudud_inform
HTML Embed Code:
2024/05/21 12:54:53
Back to Top