TG Telegram Group Link
Channel: Hudud Inform
Back to Bottom
"Олмалиқ КМК" АЖда 1-чорак якунлари самарали

Олмалиқ кон-металлургия комбинати меҳнат жамоаси томонидан жорий йилнинг 1-чорагида барча ишлаб чиқариш прогнозлари бажарилишига эришилди.

Батафсил

https://hottg.com/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌳Бухорода тошлоқ ерларда боғ барпо этилмоқда

Қоракўл ва Жондор туманларида "Яшил макон" лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида махсус репортаж

https://hottg.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
7−28 апрель кунлари Алишер Навоий номидаги академик катта театрида «Тошкент баҳори» халқаро опера ва балет фестивали бўлиб ўтади. Унда ўзбекистонлик санъаткорлар, Италия, Германия, Қозоғистон ва Россиядан таклиф этилган солистлар иштирок этади.

Фестиваль дастури:

7 апрель — «Майсаранинг иши» комедик операси, Сулаймон Юдаков;
12 апрель — «Бал маскарад» операси, Жузеппе Верди;
14 апрель — «Богема» операси, Жакомо Пуччини;
18 апрель — «Оққуш кўли» балети, Пётр Чайковский;
20 апрель — «Тоска» операси, Жакомо Пуччини;
21 апрель — «Риголетто» операси, Жузеппе Верди;
24 апрель — «Камелияли хоним» балети, Жузеппе Верди, Педро Масканьи;
26 апрель — «Жизель» балети, Адольф Адам;
28 апрель — «Травиата» операси, Жузеппе Верди.

https://hottg.com/hudud_inform
Информацион технологиялар соҳасига қизиқувчи ёшларимиз учун ажойиб янгилик!

Самарқанд шаҳрида жойлашган рақамли технологиялар мактаби School 21 га янги қабул бошланди!

Саралаш интенсиви жорий йилнинг 15 апрель ва 27 май кунлари бошланади.

School 21 — халқаро дастурлаш мактаби бўлиб, бу ерда ҳар ким 18 ёшдан талаб қилинадиган IT касбига бепул эга бўлиши мумкин. Кампус 24/7 очиқ. Бошқа шаҳарлардан келган талабалар учун кампус ҳудудидан ётоқхона берилади.

Дастур турли йўналишларни ўз ичига олади, жумладан, иловаларни дастурлаш, мобил ишлаб чиқиш, Frontend, Backend, ML & DS, Big Data, GameDev ва бошқалар.

IT оламининг бир қисми бўлиш имкониятини қўлдан бой берманг!

🔗 Intensivda ishtirok etish uchun ro'yxatdan o'ting
🔗 School 21 ning Instagram sahifasiga obuna bo'ling
🔗 https://hottg.com/skd21school

📍 Самарқанд шаҳри, Ибн Сино кўчаси, 17-уйда жойлашган.

https://hottg.com/hudud_inform
«Ўзбекистон темир йўллари» Рамазон Ҳайити байрами муносабати билан Самарқанд-Тошкент-Самарқанд йўналишида қўшимча поездлар ҳаракатини йўлга қўяди. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» матбуот хизмати хабар берди.

775/776-сонли Самарқанд — Тошкент — Самарқанд йўналишида «Афросиёб» электропоездининг ҳаракати 10, 11, 12, 13 апрель кунлари амалга оширилади.

Қуйида ҳаракат жадвали келтирилган:

775-сонли «Самарқанд — Тошкент» йўналиши:

Самарқанд 11:11 — Тошкент 13:26
776-сонли «Тошкент — Самарқанд» йўналиши:

Тошкент 13:51 — Самарқанд 16:05.

Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан олиш мумкин.

https://hottg.com/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿АҚШга ноқонуний йўллар билан юборишни ваъда қилганлар ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати ва бошқа ҳуқуқ-тартибот органларининг бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда:

⚡️Андижон вилояти, Марҳамат туманида яшовчи, 1997 й.т. шахс Асака туманида истиқомат қилувчи фуқарони Мексика давлати орқали Америка Қўшма Штатларига юбориш эвазига 19 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 15 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди. Тезкор тадбир давом эттирилиб, 15 минг АҚШ долларидан 6 минг АҚШ долларини олган вақтида мазкур ноқонуний ишга алоқадор бўлган, Марҳамат туманида яшовчи, 1992 й.т. фуқаро ҳам қўлга олинди.

⚡️Самарқанд вилояти, Пастдарғом туманида яшовчи, 1997 й.т. шахс Нурота туманида истиқомат қилувчи фуқарони Мексика орқали Қўшма Штатларга юбориш эвазига 14 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

⚡️Жиззах шаҳрида яшовчи, 1998 й.т. шахс 15 минг АҚШ доллари эвазига Сардоба туманида истиқомат қилувчи фуқарони Америка Қўшма Штатларига юборишни ваъда қилиб, олдиндан 12 минг АҚШ доллари ва 6 млн. сўм олган вақтида ушланди.

⚡️Тошкент вилояти, Ангрен шаҳрида яшовчи, 1990 й.т. аёл Чилонзор туманида истиқомат қилувчи фуқарога виза ва бошқа тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб, уни “Туркия-Никарагуа-Мексика” йўналиши орқали Америка Қўшма Штатларига юбориш эвазига 16 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 9 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

https://hottg.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📊#Инфографика: 2023 йилда Ўзбекистоннинг Қозоғистон билан савдоси

🇺🇿🇰🇿Бугун Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаев Хивада учрашиб, стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қиладилар.

🤝Томонлар ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини кўпайтириш, иқтисодиётнинг муҳим тармоқларида кооперация алоқаларини ривожлантириш, транспорт ва энергетика соҳаларида инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқадилар.

📊 Қозоғистон ташқи савдо ҳажми бўйича Ўзбекистоннинг 3 та асосий савдо шерикларидан биридир. Икки томонлама савдо эркин савдо режимида амалга оширилади.

📈 2023 йилда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 4,4 миллиард долларни ташкил этди

➡️Экспорт ҳажми $1,4 млн.

⬅️Импорт ҳажми $3 млрд.

📶2023 йилда Ўзбекистоннинг Қозоғистонга экспорти асосини машина ва ускуналар, саноат товарлари, озиқ-овқат ва кимё маҳсулотлари ташкил этди.

Батафсил:
ўзб review.uz/oz/nm1

https://hottg.com/hudud_inform
🏆“ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ” МАРКАЗИ “ЎЗБEКИСТОН — 2030” СТРАТEГИЯСИ РАМЗИНИ ТАҚДИМ ҚИЛДИ

😬Стратегия рамзида ифодаланган тасвирлар тавсифи қуйидаги ҳаволада батафсил келтирилган.

😬 “ЎЗБEКИСТОН — 2030” стратегияси рамзи билан эса ушбу ҳаволада танишишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉😉

https://hottg.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон армияси фаолиятидан ноёб кадрлар

Мудофаа вазирлиги Ўзбекистон ҳарбийларининг жанговар чақириғи акс этган видеони тақдим этди.

https://hottg.com/hudud_inform
🖊 Ахборот хизмати раҳбарлари фаолияти самарадорлиги натижалари

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан очиқликни таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини таҳлил қилиниб, 2023 йил якунлари бўйича Очиқлик индекси натижалари эълон қилинган эди.

Очиқлик индексининг биринчи индикатори Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан эълон қилинадиган давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарларининг рейтинги ҳисобланади.

2023 йил якунлари бўйича Агентлик томонидан республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг 131 нафар матбуот котиби фаолияти баҳоланди.

⚡️ Баҳоланган жами 131 та ташкилот ва идоранинг –

29 нафар матбуот котиби (22,1%)нинг иш натижалари юқори;

59 нафари (45%)ники ўрта даражада;

39 нафари (29,8%)ники қониқарли;

4 нафари (3,1%)нинг фаолияти паст даражада, деб топилди.

2019 йилдаги биринчи баҳолаш билан солиштирганда матбуот котибларининг фаолияти самарадорлигида жиддий ўсиш кузатиб келинмоқда. Масалан, юқори даражада баҳоланган матбуот котиблари улуши 8,8 дан 22,1 фоизгача, сон жиҳатдан эса 3,6 баробар ўсган.

✍️ Батафсил

https://hottg.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
✔️Қонунчиликка кўра, аҳоли ва тадбиркорларга ажратилган кредитлар бўйича қарздорликни ундириш бўйича суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганда, мазкур кредитлар бўйича фоизлар ва неустойка ҳисоблаш тўхтатилиши белгиланган.

https://hottg.com/hudud_inform
Hudud Inform
🏆“ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ” МАРКАЗИ “ЎЗБEКИСТОН — 2030” СТРАТEГИЯСИ РАМЗИНИ ТАҚДИМ ҚИЛДИ 😬Стратегия рамзида ифодаланган тасвирлар тавсифи қуйидаги ҳаволада батафсил келтирилган. 😬 “ЎЗБEКИСТОН — 2030” стратегияси рамзи билан эса ушбу ҳаволада танишишингиз мумкин.…
“Ўзбекистон – 2030” стратегияси рамзининг асосини “Янги Ўзбекистон” ва “Учинчи Ренессанс” тимсоли сифатида “Янги Ўзбекистон” боғидаги Мустақиллик монументи образи ташкил этади.

Рамзда акс эттирилган Мустақиллик монументи малакатимиз тарихи, бугунги куни ва келажакнинг ўзаро уйғунлиги ифодаси сифатида талқин этилса, унинг юксакликка бўйлашиши негизида халқимизнинг бирлиги ва бирдамлиги, Ўзбекистоннинг дунё давлатлари билан ҳамжиҳатлиги, тинчликсевар сиёсати мужассамлашган.

Логотипнинг юқори қисмида бахт-саодат, ҳуррият ва тинчлик тимсоли ҳисобланган қанотларини ёзган Ҳумо қуши тасвирланган. У қадим, уч минг йилдан зиёд давлатчилик тажрибасига эга, шу билан бирга, навқирон, орзу-мақсадлари улкан, қонида эрксеварлик туйғулари жўш ураётган, меҳнатсевар ва олийжаноб халқига таянадиган давлат тимсоли сифатида гавдаланган.

Стратегия рамзида янги таҳрирдаги Ўзбекистон Конституциясида қоида сифатида белгиланган «Янги Ўзбекистон - ижтимоий давлат” тамойилининг мажозий нишонаси сифатида учбурчак шакл элементидан фойдаланилган.

У фаол ислоҳотларни амалга ошириш даврида аҳолининг барча қатламларини муҳофазалаш, улар учун тенг имкониятлар яратиш, айниқса, оилалар, болалар, аёллар, қариялар, ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ишсизликдан ҳимоя қилиш, кафолатланган сифатли таълим, малакали тиббий ёрдам доимо давлат олдидаги устувор вазифа эканлигининг тамал тошидир.

https://hottg.com/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Тошкент шаҳри ИИББ фирибгарликнинг янги туридан огоҳлантирди

Фирибгарлар асосан кексаларга қўнғироқ қилиб, фарзанди ёки яқин қариндоши «авария»га учрагани, ҳолатни ҳал қилиш учун пул кераклигини айтишмоқда.

https://hottg.com/hudud_inform
Мудофаа вазирлиги Тошкент вилояти ва пойтахт аҳолисини огоҳлантирди

Бугун, 6 апрель куни Тошкент ҳарбий округи қўшинлари бўлинмалари иштирокида махсус-тактик ўқувлар бошланди.

Бўлинмаларнинг жанговар шайлигини янада ошириш, ўзаро уйғунлик ҳаракатларини мувофиқлаштириш ҳамда профессионал даражада ҳаракатланиш кўникмалари ва тайёргарлигини ҳар томонлама баҳолаш мақсадида ташкил этилган тактик ўқувларда ҳарбий округ қўшинлари бўлинмаларининг  зирҳли техникалари, ҳарбий енгил зирҳли ва юк автомобилларининг Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрининг белгиланган маршрутлари бўйича ҳаракатланиши режалаштирилган.

Ҳарбий техникалар ҳаракати вақтида ҳайдовчиларга йўл-ҳаракати қоидалари ва ҳаракат хавфсизлигига қатъий риоя қилиш тавсия қилинади.

https://hottg.com/hudud_inform
🔰 Қонунчиликка кўра, ҳақ тўланадиган жамоат ишлари таризидаги маъмурий жазо қуйидаги шахсларга нисбатан қўлланилмайди:

пенсия ёшига етган шахсларга;

ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга;

ҳомиладор аёлларга;

уч ёшга тўлмаган болалари бор аёлларга;

биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга;

доимий ишга эга шахсларга;

ҳарбий хизматчиларга.

https://hottg.com/hudud_inform
❗️Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадлари оширилади ва бандлиги таъминланади

“Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек, янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-153-сон, 05.04.2023 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, туман ҳокимликлари захирасидаги 60 минг гектар ер майдони электрон онлайн аукцион савдоларига қўйилиб, деҳқон хўжаликларини ташкил этиш учун ёшларга ижарага берилади ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришдан сотишгача бўлган занжирни қамраб олувчи қуйидаги янги тизим жорий этилади:

60 минг гектар ер майдонини ижарага бериш бўйича электрон онлайн аукцион савдолари “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали “маҳалла еттилиги”нинг тавсияси билан шакллантириладиган рўйхатга киритилган ёшлар (талабгорлар) ўртасида ўтказилади.

🔘 Бунда:

🔹ер майдонларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн аукцион савдолари ғолибларига ер участкаси нархини 10 йил муддатга тенг улушларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади;

🔹закалат пули БҲМнинг 1 баравари (340 минг сўм) миқдорида белгиланади.

https://hottg.com/hudud_inform
HTML Embed Code:
2024/06/14 20:00:37
Back to Top