Учрашув давомида ҳудудда туризм инфратузилмасини ривожлантириш, янги туристик маршрутлар яратиш ҳамда маҳаллий аҳолининг бу соҳадаги иштирокини кучайтириш масалалари муҳокама қилинди. Тадбиркорлар ўз фаолиятида дуч келаётган муаммолар ва таклифлар билан ўртоқлашди.
Туризм қўмитаси раиси ҳудуддаги мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш зарурлигини таъкидлаб, Жондор туманида туризмни ривожлантириш учун катта салоҳият мавжудлигини қайд этди. Шунингдек, давлат ва хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш, инвесторлар учун қулай муҳит яратиш бўйича аниқ таклифлар берилди.
Ташриф давомида Туризм қўмитаси раиси Жондор туманидаги “Ушот” МФЙ, Ушот қишлоғини “туризм қишлоғи”га айлантириш борасида ҳудудда амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Бундан ташқари, туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда туманнинг “Варахша” археологик ёдгорлиги, Қизбиби зиёратгоҳи, “Зарафшон” соҳилбўйи дам олиш маскани ва “Ушот туризм қишлоғи”ни ўз ичига олган “туристик ҳалқа” ва 1-2 кунлик туристик дастур ишлаб чиқишга келишиб олинди.
https://hottg.com/hudud_inform
>>Click here to continue<<
