TG Telegram Group & Channel
🍃Ҳикматли дунё.. 🍃 | United States America (US)
Create: Update:

«ХУДОДАН НИМАЯМ СЎРАРДИМ, ҲАММА НАРСАМ ЕТАРЛИ БЎЛСА»

🕋 Бу Кўҳна Байтуллоҳ не-не воқеаларга гувоҳ бўлмади дейсиз, не-не одамларни кўрмади дейсиз...

Байтуллоҳга кимдир яхши ниятда, кимдир ёмон ниятда келар экан. Нима учун келганини билмайдиганлар ҳам бор.

Бугун Байтуллоҳга нима учун келганини билмаган одам қиссасини ўқиб ибрат оламиз. Зеро Байтуллоҳга келган яхши ҳам, ёмон ҳам ўзидан бир ибрат қолдирар экан.

😎

У жуда бадавлат эди.

Агар машинаси бор киши бой ҳисобланса, унинг шахсий самолёти бўлган.

Агар данғиллама ҳовлиси бор киши бадавлат ҳисобланса, у осмонўпар қасрларда яшарди.

Битта дўкони борни пулдор дейилса, унинг завод-фабрикалар тинмай ишлар эди.

У пулдор.

У амалдор.

У кордон; ишбилармон.

У етакчи; лидер.

У ўзи хон, кўланкаси майдон.

У... У...

Орзуларининг ҳаммаси ушалган. «Қанийди анави таомни есам, манави кийимни кийсам, мана мундай маркали машина минсам, у қилсам, бу қилсам...» деган орзуси йўқ.

Хуллас, унвону «фазилат»ларини ёзсанг, бир вароқ бўладиган бу корчалон ҳажга боради.
Бормаса ҳам бўлмасди-да. Ахир маҳалладаги фақирлар ҳажга бориб «ҳожи ака» бўлиб қайтди, у эса ҳамон ҳожи ака эмас.

Аслида ҳажга бориш унга чўт эмас. Карнайчидан нима кетди — бир «пуф», дейилганидек, ҳаж харажатлари унинг учун чойчақадек гап.

Бойвочча миллион-миллион мусулмонлар орзулаган Маккага етиб келади. Қимматбаҳо кийимларини мажбуран ечиб, кафанга ўхшаш оқ эҳромни боғлайди. Байтуллоҳда худди қўл остидаги ишхонада юргандек ғўдайиб юради.
Ҳамма дуо, илтижо билан банд. У эса ғўдайганча дуо қилмай, нималарнидир планлаштириб юрарди.

— Бу ерда Аллоҳга илтижо қилинади, дуо ўқилади, тилаклар тиланади, — дейди ҳожилардан бири.

— Худодан нимаям сўрардим, ҳамма нарсам етарли, — деб битта гап билан уни ўчиради.

Ҳа, кемтик мантиққа суяниб қараганда, у Худодан нима ҳам сўраши керак, ахир унга ҳамма нарса у сўрамасидан олдин беҳисоб берилган-ку?!

Лекин саломат ақлга таяниб гапирилса, Аллоҳга дуо қилмаслик, ғирт аҳмоқлик, нодонликдир.
Чунки ўша беҳисоб ноз-неъматларни берган Аллоҳ у неъматларни олиб қўйишга ҳам қодир.

Соғлик инъом этган Аллоҳ уни олиб қўйиши ҳеч гап эмас. Ишонмасангиз, касалхонага бориб кўринг! Кеча уларнинг бари соппа-соғ одамлар эди, бугун бемор.

Мол-дунёни тортиқ қилган Аллоҳ уни қайта тортиб олиши мумкин. Кечаги бой фақирга айланиши ҳеч гап эмас.

Мансаб, амал, обрў ҳам худди шундай. Мансаб ва обрўни берган Худо уни яна қайтариб олишга қодир.

Уй-жой, бола-чақа тортиқ қилган Зот уларни тортиб олиши мумкин.

Олдинлаб кетаётган ишларнинг орқага кетмаслигига ҳеч ким кафолат беролмайди.

Шундай ҳам бўлди. «Худодан нимаям сўрардим...» деган одамдан омад кета бошлади. Ишлар орқага қараб чопқилади. У аста-секин ҳамма мол-мулкидан айрила бошлади. Ҳатто шахсий уйи, қасри ҳам қўлдан кетди. Ватанидан айрилди. Ҳақиқий дарбадарга айланди. Хотин, бола-чақа бошқа ерда, у бошқа ерда. Охири ижарага турган ишчилар билан бир квартирада ижарага турди.
Руҳий азоблар, йўқчилик, дарбадарлик, ёлғизлик Каъбани ёнида эгилмаган алиф қоматини дол қилиб қўйди.
Олтмиш ёшни ошиб ўтиши билан ғам-андуҳда бу бевафо дунёни тарк этди...

😎

﴿وَقَالَ رَبُّكُمُ ادْعُونِي أَسْتَجِبْ لَكُمْ  إِنَّ الَّذِينَ يَسْتَكْبِرُونَ عَنْ عِبَادَتِي سَيَدْخُلُونَ جَهَنَّمَ دَاخِرِينَ﴾

«Парвардигорингиз деди: Мендан сўранглар, дуо қилинглар, Мен сизларнинг дуоларингизни мустажоб қиламан.
Менинг ибодатимдан кибр қилганлар, дуодан бош тортган мутакаббирлар жаҳаннамга хор-зор бўлиб кирадилар».

Ғофир сураси 60-оят.

Агар Аллоҳга ҳамду сано, шукур айтмоқчи бўлсангиз, шундай ҳамд айтингки, дунёдаги энг бадавлат менман, энг соғлом менман, неъматларнинг барчаси менга берилган, мен энг тўқ, энг бой одамман, деган одамдек ҳамду сано айтинг.

Агар дуо қилиб бирор нарса сўрамоқчи бўлсангиз, ҳеч вақоси йўқ фақир, қашшоқ кишидек ялиниб, ёлвориб сўранг. Бериб турса ҳам сўраверинг. Икки дунё саодатини сўранг, икки дунё яхшилигини тиланг...

@hikmatli_dunyoingiz

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM

>>Click here to continue<<

🍃Ҳикматли дунё.. 🍃

Share with your best friend
VIEW MORE

United States America Popular Telegram Group (US)