Беморни кўргани борганда ҳаққига дуо қилиш
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким касал кўргани борганида, агар ажали етмаган бўлса, унинг ҳузурида етти марта:
أسْألُ اللهَ العَظِمَ رَبِّ العَرْشِ العَظِيمِ أنْ يَشْفِيَكَ
«Ас`алуллоҳал ъазийм роббал ъаршил ъазийм ан йашфийака», деса, Аллоҳ таоло уни касалидан халос этиб, офият ато қилади», дедилар.
Маъноси: Улуғ Аллоҳдан, буюк арш Раббидан сенга шифо беришини сўрайман.
Абу Довуд ва Термизий ривояти.
>>Click here to continue<<
