Сенинг шифоингдан бошқа шифо йўқ
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам аҳлларидан баъзиларига ўнг қўлларини суртиб, паноҳ тилаб, қуйидаги дуони ўқирдилар:
للهُمَّ رَبَّ النَّاسِ أذْهِب البَأْسَ اشْفِ أنْتَ الشَّافِي لاَ شِفَاءَ إِلاَّ شِفَاؤُكَ شِفَاءً لاَ يُغَادِرُ سَقَمًا
«Аллоҳумма роббан наси азҳибил ба`са ишфи анта шафий лаа шифаа илла шифаука шифаан ла йуғодиру сақома».
Маъноси: Аллоҳим, Сен инсонларнинг раббисан, қийинчиликларни кетказ, шифо бер, Сен шифо берувчисан. Сенинг шифоингдан бошқа шифо йўқ. Сен берган шифо бирорта ҳам касаллик қолдирмайди.
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Бошқа ривоятда:
«Эй инсонлар Рабби, касалликни кетказ. Шифо Сени қўлингда, Сендан бошқа уни очувчи йўқ», дейилган.
>>Click here to continue<<
