Шайтон васвасасига қарши даво
Усмон ибн Абул Осий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Эй Расулуллоҳ, шайтон мен билан намозим ва қироатим орасида халақит қилиб, чалкаштириб юборяпти», дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ана шу шайтондир. У «Хинзаб», дейилади. Агар сен уни ҳис қилсанг, Аллоҳ номи ила ундан паноҳ тила ва чап томонингга уч марта туфлаб қўй», дедилар. Мен у зотнинг айтганларини қилган эдим, Аллоҳ таоло мендан уни кетказди».
Имом Муслим ривояти.
>>Click here to continue<<
