Қўрққанда айтиладиган дуо
Валид ибн Валид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Бу киши: «Эй Расулуллоҳ, мен ўзимда қўрқувни ҳис қиляпман», деганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тўшагингга ётганингда:
أعُوذُ بِكَلِمَاتِ اللهِ التَّامَّةِ مِنْ غَضَبِهِ وَعِقَابِهِ وَشَرِّ عِبَادِهِ وَمِنْ هَمَزَاتِ الشَّيَاطِينِ وَأَنْ يَحْضُرُونِ
«Аъузу бикалимаатиллаҳит таммати мин ғозобиҳи ва ъиқобиҳи ва шарри ъибадиҳи ва мин ҳамазатиш шайатийни ва ан йаҳзуруни», деб айт, шунда сенга бирор нарса зарар бермайди ёки яқинлаша олмайди», дедилар.
Маъноси: Аллоҳнинг мукаммал калималари билан Унинг ғазабидан, азобидан, бандаларининг ёмонлигидан, шайтон васваса қилиб, менинг ҳузуримда ҳозир бўлишидан паноҳ тилайман.
Ибн Сунний ривояти.
>>Click here to continue<<
