#овоз #физика
Нима учун овоз кучайтиргич ва микрафон бир - бирига яқинлашганда, овознинг кескин кучайиб, «чийиллаши» юз беради?
Жавоб:
— Физикада резонанс деб аталувчи ҳодиса бор. Бу ҳодиса частоталари тенг ёки деярли тенг бўлган тебранишлар билан юз беради. Бунда ўша тебранишлар қўшилиб, максимал тебранишларни ҳосил қилади. Натижада тебраниш ўзининг максимал чўққисига эришади.
Микрофонга кираётган овоз—товуш тўлқинлари, кучайтиргич (карнай) дан чиқаётган ҳам— айнан шу товуш тўлқинлари. Шундай экан улар ўзаро қўшилиб резонанс ҳосил қила олади. Жараён қуйидагича юз беради: Сиз гапираётган гапингизнинг боши тезда микрофондан кириб, кучайган ҳолда калонкадан чиқади, бунда ҳали гапингиз тўла микрофонга кириб улгурмагани учун микрофонга кирадиган иккита ўхшаш тўлқин ҳосил бўпқолади. Улар ўзаро бир бирини кучайтириб яна микрофонга киради, кейин яна шундай бўлиб кучаяверади. Бу жараён максимал кучайиш бўлгунича давом этади. (Бу энг содда тушунтириш).
Савол йўллаш учун:
💁♂️ @Savol_borda_bot
👉 @Savol_borda
>>Click here to continue<<
