#газ #портлаш
Газ тўлиб қолган хона нега портлайди?
Жавоб:
— Ҳаво босимга эгалиги ҳақида айтганмиз. Бу босим ҳарорат ортиши билан ортади. Бунинг исботи, ёзда қуёшда қолган коптокнинг таранглашиб қолишидир.
Агар газ очиқ қолиб кетса, чиқаётган газ хонадаги кислород ва азот билан аралашиб кетади. Бу ҳодиса диффузия дейилади. Аралашиш шу даражага етадики ҳар бир газ атрофида битта бўлса ҳам кислород топиладига бўпқолади. Шунда учқун чиқадиган бўлса, газ бутун хона ҳажми бўйлаб ёнади. Бу ёниш жуда тез юз беради (Портлаш — бу жуда тез юз берадиган реакция). Бунинг натижасида хонадаги газлар ҳарорати ўта ортиб кетади. Ҳарорат ортиши ҳисобига хонадаги босим ҳам кескин кўтарилади. Натижада, дераза ва деворларни бузадиган кучли портлаш юз беради.
Савол йўллаш учун:
💁♂️ @Savol_borda_bot
👉 @Savol_borda
>>Click here to continue<<
