#стринглар #физика
Стринглар назарияси нима?
Жавоб:
— Бу элементар зарралар физикаси учун назарий асос ҳисобланадиган назария. Бунда элементар зарралар бир ўлчамли объектлар, яъни стринглар билан алмаштирилади. Ушбу назария стрингларнинг фазода тарқалиши ва таъсирлашишини тушунтиради. Стринглар ўлчамидан юқори ўлчамларда стринглар ўзини ҳудди элементар зарралардек тутади. Уларнинг массалари, зарядлари ва бошқа элементар зарраларга хос хусусиятлари бўлади. Бу хусусиятлар стрингларнинг тебранаётган ҳолати орқали аниқланади. Стринглар назариясида кўплаб тебраниш ҳолатларидан бири гравитон (гравитацион майдон заррачаси) га тўғри келади. Бу заррача гравитацион кучни ҳосил қилувчи квант заррача ҳисобланади. Қисқача айтганда, стринглар назарияси квантланган гравитация назарияси ҳисобланади.
📍 Манба
Савол йўллаш учун:
💁♂️ @Savol_borda_bot
👉 @Savol_borda
>>Click here to continue<<
