#кераксиз #бефойда
Хато:
Ватсон:
- Наҳотки сиз, ер қуёш атрофида айланишини билмасангиз?
Шерлок Ҳолмс:
- Инсон мияси кичик бир чордоқга ўхшайди. Унда ўзингизга зарур нарсаларни сақлашингиз керак. Аҳмоқ одам унда дуч келган ахлатни сақлайверади. Натижада, энг керакли нарсалар кераксизлари билан аралашиб кетади. Доно одам ўзининг мия деб аталмиш чордоғида энг зарур нарсаларнигина сақлайди. Унда ўз ишини моҳирона бажаришига ёрдам берадиган нарсалардан бошқа ҳеч нарса бўлмайди. «Чордоқ эластик деворларга эга, у исталганча нарсаларни сақлаш мумкин» деб ўйлаш хато. Шундай вақт келадики, ҳар бир қўшимча билим учун аввал билганларингиздан ниманидир унутасиз. Шунинг учун, бефойда фактлар билан мияни тўлдириб ташламаслик жуда муҳим.
Ватсон:
- Ахир ернинг қуёш атрофида айланиши . . .
Шерлок Ҳолмс:
- Қўйсангизчи! Бундан менга нима фойда. Сиз менга биз қуёш атрофида айланишимизни айтасиз. Агар ой атрофида айланганимизда ҳам, бунинг менга ва ишимга бир тийинлик фойдаси бўлмасди!
Изоҳ: Юқордаги жумлалар маъновий таржимадир. Бадийлик етишмаса маъзур тутасиз.
Манба
Хулоса:
1) Миянгизни ҳар хил кераксиз фактлар билан тўлдирманг!
2) Ишонинг! Қайсидир санаткорнинг нечта машинаси борлиги, қанча пули борли, кимнингдир видеолари тарқаб кетганлиги, кимнингдир кимгадир ответи сизга ҳеч қандай фойда келтирмайди.
3) Булар сизнинг вақтингизни ўғирлаш ва шу нарсаларни тайёрлаган одамга пул келтиришдан бошқасига ярамайди.
4) Вақтини келажаги учун сармоя қилмаган одамнинг келажакдаги ҳаёти, ҳозирги бачкана ҳаётидан янада бачканалиги билан фарқ қилши мумкин халос.
Хатоларни такрорламаслик учун
👉@Xatolar
>>Click here to continue<<