TG Telegram Group & Channel
Doniyor Qori | United States America (US)
Create: Update:

​#ХОЛИС_ЭСЛАТМА

Баъзан ўқувчиларимиз айрим сайтларда эълон қилинган ҳадисларни юбориб, унинг ҳукмини сўрашади.

Илм омонат эканлиги ҳамда Аллоҳ таолонинг розилиги учун ушбу ҳадислар ҳақидаги аҳли илмларнинг фикрларини "Холис эслатма" рукни остида бериб боришга қарор қилдик.

Ҳукм бизга қолмаган. Катта муҳаддис олимлар бундай ҳадислар ҳақидаги аниқ ҳукмларни баён қилиб кетишган.

ҚУЙИДАГИ ҲАДИСНИНГ СИҲҲАТИ ҲАҚИДА СЎРАГАН ЭДИНГИЗ 👇

Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтилар:
"Ким ҳар куни юз марта "Лаа илааҳа иллаллоҳул Маликул Ҳаққул Мубийн", – деса, фақирликдан омонда ва қабр ёлғизлигидан хотиржамликда бўлади. Бу (калима) билан бойликни жалб қилиб, жаннат эшигини тақиллатган бўлади".
(Дайламий, Рофеъий, Ибн Нажжор ва Хатиб Бағдодийлар ривоят қилишган)
------------

Жавоб: Юқоридаги 👆зикр қилинган ҳадис ҳозирги кунларда ижтимоий тармоқлар ва шу каби уяли телефон хабарлар орқали ҳам тарқалиб қолибди.

Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда, уламоларнинг мазкур ҳадис юзасидан айтган қуйидаги сўзларини келтириб ӯтамиз.👇

Ушбу ҳадис икки «Саҳиҳайн»да, яъни, икки саҳиҳ асар – «Саҳиҳул Бухорий»дан кейинги энг саҳиҳ китоб дея эътироф этилган тўплам «Саҳиҳи Муслим» китобларида ҳам ривоят қилинмаган.

Бошқа ҳадис китобларда ва на сунан ва муснадларда келтирилмаган, балки у жуда заиф ҳадис(яъни, амал қилишга яроқсиз) бўлиб, буни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тўғри суннатларини ҳимоя қилиш йўлида ва мусулмонларни бу ҳадисдан огоҳлантириш мақсадида тарқатиш мумкин, холос.

Ушбу ҳадисни қуйидаги олимлар заиф деб ҳукм қилишган: 👇

1) Имом Дорақутний «Ал-Илал» китобида 308-ҳадис;
2) Ал-Ҳофиз Ал-Ироқий ўзининг «Ал-Муғний сафари ҳақида» китобида, 1181-ҳадис;
3) Ҳофиз Абу Наим Ал-Асфаҳоний «Ҳилятул-авлия» китобида 8/280;
4) Аллома Ибн Қаййим «Ҳадиул-арваҳ» китобида, 44-бет;
5) Ҳофиз ибн Ражаб, «Калимат ул-ихлос» китоби, 65-бет.

Шунингдек, бир қатор замондош ҳадисшунос уламолар ҳам бу ҳадисни мункар (яъни ривоят қилишга ярамайдиган) ҳадис дейишган.
Валлоҳу аълам
Тавфиқ Аллоҳдандир
Дониёр Файз

http://myurls.co/doniyorqori

>>Click here to continue<<

Doniyor Qori

Share with your best friend
VIEW MORE

United States America Popular Telegram Group (US)