TG Telegram Group & Channel
ODDIY YO'LOVCHI | United States America (US)
Create: Update:

Sede Vakante - Cum clave - Папа ўлди - Habemus Papam

Папа ўлди, энди нима бўлади? Папа вафот этиши билан черков ичида жуда мураккаб, қадимий ва сирли маросимлар бошланади. Ушбу маросимлар тартиботи Исо Масиҳ замонидан, аниқроғи Бутрус ҳаворийнинг танланганидан бошлаб амал қилиб келинади.

Папанинг вафот этгани маълум бўлгач, черков Кардинал Камерленгоси папанинг чўқинтирилгандаги асл исмини 3 марта айтиб чақиради. Папа жавоб бермагач унинг вафоти расман эълон қилинади. Папа саройи ва хоналари махсус муҳр билан тамғаланади. Ўша вақтдан бошлаб то янги Папа сайланмагунича Ватиканни Кардинал Камерленго ва Кардиналлар коллежи бошқаради.

Папа вафоти ҳақида расмий ҳужжат тайёрланиб аввал Ватикан ходимларига, кейин эса христиан дунёсига тарқатилади. Авлиё Бутрус ибодатхонаси Папа яшаган йиллар сонига мос тарзда қўнғироқ чалади. Жасади очиқ тобутга ётқизилади. Тобут ёғоч ва рухдан ясалади. Тобут ичига унинг хизмат йиллари сонига тенг олтин, кумуш ва мис тангалар солинади.

Шундан сўнг сайлов жараёни - Cum clave бошланади. Дунёнинг барча нуқтасидан энг юқори даражадаги кардиналлар Ватиканга йиғилади. Сайловда 80 ёшдан кичик 120 нафар кардинал иштирок этади.

Сайлов жараёни ёпиқ бўлгани сабабли, кардиналлар ташқи дунёдан узилади. Телефон, газета, радио ва телевидение тақиқланади. Сайлов Сикстин ибодатхонасида махфий тарзда ўтказилади. Сайловда ғалаба қозониш учун номзод кардиналларнинг 3/2 қисм овозини олиш керак (камида 80 та кардинал ёқлаб овоз бериши зарур). Ҳар қандай чўқинтирилган эркак Папаликка номзодини қўйиши мумкин.

Сайлов ўтказиш ва овоз бериш Папа сайлангунича давом этаверади. Тарихда энг узун сайлов 1268-1271 йиллар оралиғида Папа Грегорий Х сайлангунгача 3 йил давом этган. Биринчи кун сайлов 1 марта ўтказилади. Кейинги кунларда эса 4 мартадан бўлади. Папа сайлангани халққа мўридан тутун чиқариш орқали билдирилади. Мўридан қора тутун (fumata nera) чиқса папа сайланмади, оқ тутун (fumata bianca) чиқса папа сайланди деган маънони билдиради. Мўридаги тутун сайловда ишлатилган бюллетенларнинг тутуни ҳисобланади.

Мўридан оқ тутун чиққач, Кардиналлар сайланган Папага “Accettasne electionem?” – “Сайловни қабул қиласизми?”, - дея савол беради. Розилик билдирса, янги Папа ўзига исм танлаши мумкин бўлади. Шундан сўнг Папага махсус оқ либос кийдирилади. Авлиё Бутрус ибодатхонаси балконига чиқиб, жамоатчиликка Папа сайлангани қуйидагича эълон қилинади: “Habemus Papam!” – “Энди Папамиз бор!”

Инаугурация 3 кун ичида ўтказилади. Ўша куни Папа махсус либос кияди ва Кардиналлар кенгаши унга махсус "fisherman ring" тақдим этади. Папа зиёратига келганлар шу узукни ўпиб, тавоф қилишади.

P.S Сайловда ишлатилган барча материаллар бюллетенлар ва ҳужжатлар печда ёқилишидан олдин, овозларни санаб чиқиш жараёнида ўқилади. Бюллетенлар ҳисоб китобига кўра мўридан чиқадиган тутун ранги белгиланади. Сайловда иштирок этишдан олдин махфийлик шартномаси имзоланиб, қасамёд қабул қилингани учун ҳеч ким ҳеч қачон овоз бериш жараёнлари ҳақида тўлиқ маълумот ололмаган. Папа сайланганидан сўнг, ўзи хоҳласа жамоатчиликка худди мен ёзган маълумотларни айтиб бериши мумкин.

>>Click here to continue<<

ODDIY YO'LOVCHI

Share with your best friend
VIEW MORE

United States America Popular Telegram Group (US)