Ўша кунги шарҳда ростанам мазза қилиб кулдим. Табиий. Турли манбалар улашаётган бу видеони каналимда қўйишимдан мақсад мақтаниш эмас, асло. Мени яхши билганлар мақтанчоқмаслигимни ҳам билишади.
Шарҳловчиликнинг мактаби йўқ. Дунёда исталган соҳанинг мактаби, дорилфунуни бўлиши мумкин, шарҳловчиликда эса йўқ. Бу соҳада КИТОБ, НУТҚ, УСТОЗлар бор. Тажриба ва сўз бойлиги, микрофондан чўчимаслик ва футболни тушуниш. Бўлди. Бу соҳани ўрганиш мумкин кимдандир, аммо аниқ мезонлари, дарсликлари ва қўлланмалари йўқ. Шарҳловчилик одамнинг ўзида бўлади ёки бўлмайди. Тамом.
Мен ўзимни ҳеч қачон зўр шарҳловчи, деб билмаганман. Мендан кўпроқ кўйлак йиртганлар, услуби кўпчиликка манзур, овози, ўйинни тушуниши, сўз бойлиги, киноя ва ҳазилни нуқтасига уриб кета оладиганлар бор. Сиз уларни танийсиз. Мендан ёш бўлсада мендан устунлар ҳам бор бу борада, эҳтимол. Кимгадир кимдир ёқади. Бу худди олчали мураббо ва беҳили мураббо танловидек гап - дидни маломат қила олмайсиз.
Юқоридаги шарҳим зўр бўлмаган, балки, аммо ўша вазиятда росмана кулганим, ўзимни босиб, шаблон ичида ўтирмаганим кўпчиликка ёққан бўлса керак. Аслида шарҳ ҳам эмас, оддий эмоция бу.
Демак, одамлар сунъийликдан, бирхилликдан, ёлғонлардан чарчашганки, оддий бўлсада, кичик бўлсада, мана шундай ҳолатлардан завқланишяпти. Бу гап ҳаётимиз ва жамиятимиздаги ҳар жабҳага тегишли.
Хейтерларга эса саломларим!😉
P.S. Ўша вазиятнинг янада тўлдирилган вариантини тез орада шу ерга жойлайман. Ўзимнинг кулгимдан кулиб ўтириш учун😂
@boburachannel
>>Click here to continue<<